Жамият (909)
Ибн Абу ад-Дуня Анас ибн Молик розияллоҳу анҳонинг сўзларидан ривоят қилади: "Бир куни у бошқа бир киши билан Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кеберинг", деб сўради. У айтди: "Одамлар зинони ҳалол деб билсалар, маст қилувчи ичимликлар ичсалар ва чолғу асбоблари чалсалар, азиз ва буюк Аллоҳ Ўзининг осмонида ғазабланиб, ерга: "Уларни силкит", дейди. Ва агар улар тавба қилмасалар ва тўхтамасалар, у уларни ютиб юборади". У зот: "Мўминларнинг онаси, бу уларга жазо бўладими?"деб сўради. Аёл жавоб берди: "Албатта, бу мўминлар учун насиҳат ва раҳмат, лекин кофирлар учун ибратли жазо, азоб ва ғазабдир". Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан кейин ҳеч бир воқеа мени бу қадар хурсанд қилмаган".
Илм бир нарсага ишонч ҳосил қилмай туриб, далилини билмай туриб, тақлид қилишдан қайтаради. Бу борада ҳозирги замон илми эски илмга тўғри келмайди. Чунки, қадимда, хусусан ўрта асрларда, овруполиклар бирор нарсанинг тўғри ёки нотўғрилигига машҳур кишилардан баъзиларининг фикрига қараб баҳо берар эдилар. Мисол учун, Арастудан чиққан ҳар бир фикр тўғри бўлади, ундан хато фикр чиқиши мумкин эмас, деган фикрга ўхшаш.
Қозоғистонда 2019 йил охири ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларида салкам 1,5 минг педофил ва 2,8 мингдан ортиқ зўрлаш содир этилган. Ҳозирда Қозоғистондаги ахлоқ тузатиш муассасаларида вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этганликда айбланган 1600 га яқин маҳкум жазони ўтамоқда.
Россиялик аёл Амина Борисовна Facebook да "Мен Starbucks кофесидан воз кечаман" (#stopstarbucks) флешмобини уюштирди. Аёл қаҳвахоналар тармоғига бойкот қилишни таклиф қилмоқда, чунки компания ЛГБТ ҳамжамиятини очиқчасига қўллаб-қувватлайди ва шу билан "инсониятни бузади".
Францияда ўтказилган сўровнома натижаси эшитганларни даҳшатга солди. Сўровномага кўра, ўлкада ҳар 3 аёл кишидан бирининг номусига тажовуз қилинганлиги маълум бўлди.
Даромад хусусида умумий бир қоида мавжуд: Ислом, мусулмонларнинг истаганлари тарзда ва истаган пуллар билан кун кечиришларини рад этади. Аксинча, даромад хусусида машруъ (шаръий, қонуний) ва ғайри машруъ (шариатга зид, ноқонуиий) йўлларни очиқ-ойдин билдиради. Бу холат куиидаги тамал қоидада ўз ифодасини топган:
"Ўқиб олсин! Нони бутун бўлади", деб ёшгина қизлар умри увол қилинди. Баъзилар қизи орқали келаётган мўмай даромад бегона бўлиб кетишидан чўчиб қизини турмушга чиқишини кечиктиради. Шундай оталардан бири вафот қилётган пайтида қизидан кечирим сўрайди. Қиз кечиролмаслигини очиқ айтиб: "Дада, тенгдошларим қизини чиқармоқда. Сиз турли баҳоналар билан мени қирқ ёшгача сақладингиз... Кечиролмайман, Қиёматда барини Аллоҳга айтиб бераман", дейди. Шу қизга қисматдош бўлган қизларнинг бири дуо қилиб деган эди:"Эй бор худоё, дадам мени ҳалол жуфтдан тўсгани каби Сен ҳам ундан Ўз жамолингни тўсгин".
Сўкиниш - бу беадаб сўзлар, беҳаё сўзлар ва уят сўзлар билан тўлдирилган нутқдир. Ўсмирлик даврида беҳаё сўз муаммоси айниқса кескинлашади, чунки ўсмирнинг наздида ёмон сўз мустақилликнинг намоён бўлиши, тақиқларга бўйсунмаслик қобилияти, яъни катталар рамзидир ( яъни ўзини катта кўрсатишликнинг примитив усули). Бу ёшларнинг кумирларига, масалан, машҳур телебошловчилар, актёрлар, қўшиқчиларга тақлид қилишдир, ёки жиноятчилар, "кўча"га тақлид қилишдир.
Кўплаб мамлакатларда давлат ва нодавлат уюшмалари одамларни диний мансублиги учун таъқиб қилмоқда, камситмоқда, қамамоқда ва ҳатто ўлдирмоқда, АҚШ Штатлар бу нарсага қарши курашишини эълон қилди, деб хабар беради VOA Editorials нашри.
"Қўшма Штатлар бу суиистеъмолликлар олдида жим турмайди", деди Давлат котиби Энтони Блинкен.
Балтиморлик мусулмон инсон ҳуқуқлари фаоллари Жонс Хопкинс университетининг мусулмон талабаларнинг мурожаатига муносабатини мамнуният билан кутиб олди.
Араб тилида психология “илмун нафс”, яъни “нафсни ўрганиш илми” деб аталади. Инсон жасад, руҳ ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир психологияни “руҳшунослик” дея таржима қилиш урфга кирди, аммо нафс аслида руҳ эмас. Кўплаб одамлар ана шу руҳ билан нафсни аралаштириб юборишади.
Тожикистон Ислом маркази қошидаги Уламолар кенгаши раҳбари айрим намозхонларнинг дин пешволари қўлини ўпишига доир ишини қоралади ва бундан буëн қўл ўпишни тақиқлашга доир фатво берди.
Аллоҳ таоло бандаларини «ухувват»га, яъни бир-бирларига биродар, дўст бўлишга буюрган. Ухувват – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги, барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шафқати, ёрдами демакдир. У бошқа бирон қавм ёки миллатга раво кўрилмаган, муносиб топилмаган улуғ бир илоҳий ҳадядир.