Шахсга сиғиниш - бу тарихдаги сиёсий этакчилик функциялари ва ролига юқори баҳо бериш уни маъсум ва нажоткор деб билиш; авторитар ва кўпинча демократик давлатларда ҳам учрайди, гарчи тоталитар тизимнинг табиий натижаси ва зарурий шартларидан бири бўлса ҳам.
Сиёсий раҳбарларга сиғиниш табиий равишда ҳокимиятнинг тоталитар сакраллашувидан келиб чиқади. Унинг моҳиятида бу шахсдан бут ясаш, бутпарастликнинг қайт тирилишидир. Култнинг мафкуравий келиб чиқиши тоталитар мафкурада, ҳақиқатга монополия яъни унга эгалик қилиш даъволарида, ўзини умуминсоний аҳамиятга эга деб билишдан келиб чиқади.
Шахсга сиғиниш учун қулай субъектив асос - бу яхши подшоҳ ёки раҳбарга ишонишдан, жамиятнинг қаттиқ иерархик ташкилотини қабул қилишдан келиб чиқадиган патриархал ва харизматик сиёсий маданиятлар. Култнинг энг муҳим тўғридан-тўғри сабаби - сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳокимиятнинг бир сиёсий раҳбар қўлида тўпланиши, шунингдек, барча бўйсунувчиларнинг қобилияти, иш натижаларига қараб эмас, балки уларга раҳбарнинг шахсий муносабатига боғлиқ. Тоталитар жамиятда бундай қарамлик доираси моҳиятан чексиздир. Буларнинг барчаси оммавий онгда ўз аксини топиб, тизимли мафкуравий тарғибот билан қўшилиб, аҳолида раҳбарнинг қудратлилигига ишонч, ундан қўрқиш, қулларча итоаткорлик ва хизматкорликни шакллантиради. Сиёсий раҳбарликка бўлган бундай муносабатнинг оғир мероси ҳали ҳам рус жамиятининг оммавий психологиясида сақланиб қолган.
Шахсга сиғинишнинг асосий белгилари:
• етакчи ролини юксалтириш, илоҳийлаштириш, унга беғаразлик, ҳамма нарсани билиш, халқ манфаати учун қайғуриш хусусиятларини бериш;
• Раҳбарнинг жамоавий етакчилик, демократия, ошкоралик тамойилларига эътибор бермаслиги, омма фикрини инобатга олмаслик;
• реал жараёнларни баҳолашда субективизм ва қарор қабул қилишда ихтиёрийлик, ўз билганича қилиш;
• оммани уюштиришнинг буйруқбозлик услуби ва сафарбарлик усуллари;
• синфий ирқий кураш сифатида кўрсатилган мухолифларга қарши оммавий қатағонлар, шунингдек, ҳукмрон шахс сиёсатининг ҳақиқий ва хаёлий мухолифларига қарши кураш;
• оммавий ҳуқуқбузарликлар билан қонунбузарликнинг авж олиши, шахс ҳуқуқларининг бузилишига шароит яратиш;
• жамият тараққиётига доир ғоявий-назарий баҳсларни ижтимоий-сиёсий курашга айлантириш ва бунинг натижасида диссидентларни таъқиб қилиш, цензура қўллаш;
• иқтисодиётни ҳарбийлаштириш ва жамиятни зиддиятли масалаларни зўравонлик сиёсати, уруш йўли билан ҳал қилишга йўналтириш;
• мамлакат сиёсий етакчисини оммавий қўллаб-қувватлашга мажбурлаш;
• оммага сингдириш, оммавий онгни мамлакат сиёсий етакчиси фойдасига мойил қилиш қобилияти.
Сиёсий этакчилик сиёсий элита билан боғлиқ. Яъни аввал сиёсий элита ва сарой авоҳирлари сиғинади, кейин эса, бу одатда оммага ўтади.
Шахсга сиғиниш ҳақида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Иймон" деб номланган китобида қуйидагиларни айтган:
"Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 60-70 йиллик даврига назар солсак, йўл қўйилган катта иллатлардан бири, шахсга сиғинишнинг хилма-хил кўринишларининг гувоҳи бўламиз. Сталин, Хрушчев, Брежнев каби «улкан даҳо»лар, бошқа «кичик даҳо»лар шахсига мутелик одати бутун-бутун халқларни ўз исканжасидан бўшаштирмади ва охир-оқибатда бу иллат жамиятни, умумтараққиётни орқага сурувчи тўғаноққа айланди. Ваҳоланки, ислом шахсга сиғинишни мутлақо инкор этади. Шахсга сиғиниш Аллоҳга шак келтириш турларидан бири саналади. Кўпгина одамлар ўзларига ўхшаш бир кишига сиғинадилар. Бунинг сабаби, ўша инсонни «бошқа инсонлардан устун туради, ўзига хос ортиқчалик хислатлари бор», деб эътиқод қилишдир. Ўзларини худо даражасига кўтариш учун ўша такаббур шахслар турли услубларни ишга солганлар. Масалан, кишиларнинг соддалигидан фойдаланганлар, куч ишлатиш ва даҳшатга солиш йўлларини қўллаганлар ва ҳоказо..."
Шахсга сиғиниш Аллоҳга шак келтириш турларидан бири саналади
Шахсга сиғиниш - бу тарихдаги сиёсий этакчилик функциялари ва ролига юқори баҳо бериш уни маъсум ва нажоткор деб билиш; авторитар ва кўпинча демократик давлатларда ҳам учрайди, гарчи тоталитар тизимнинг табиий натижаси ва зарурий шартларидан бири бўлса ҳам.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши