close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Буддачилар Москвада янги бутхона қуришга муносиб - Аюшеев

"Биз, Буддачилар, содиқлигимизни, садоқатимизни, айниқса Украинадаги урушда буни исботладик" ва энди Москвада бутхона қуришга ҳақлимиз, деди Буддачиларнинг катта рухонийси Дамба Аюшеев.

"Биз, Буддачилар, содиқлигимизни, садоқатимизни, айниқса Украинадаги урушда буни исботладик" ва энди Москвада бутхона қуришга ҳақлимиз, деди Буддачиларнинг катта рухонийси Дамба Аюшеев.
2023-йил 23-май куни Кремлнинг Екатерина залида Президент томонидан Россия Федерациясининг олий давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Россия Федерацияси Президентининг сайти.
“Бугунги кунда мукофотланганлар орасида Россия учун анъанавий дин вакиллари ҳам бор. Рухонийларнинг, маънавий устозларнинг сўзи, айниқса, фронт жангчилари учун ҳар доим жуда муҳим", деди Россия давлати раҳбари Владимир Путин ўз нутқида.
Россия Федерацияси Президенти 14-Пандито Хамбо Лама, Россиянинг анъанавий Буддачи сангаси раҳбари Дамба Аюшеевни "Шон-шараф" ордени билан тақдирлади.
Миннатдорчиликка жавобан Дамба Аюшеев шундай деди:
Ҳурматли Владимир Владимирович! Азиз дўстлар!
Екатерин залида бундай юксак мукофотни олиш мен учун чуқур рамзий маънога эга.
Келгуси йил биз Екатерина II нинг Шарқий Сибир ва Трансбайкалиянинг Пандито Хамбо Лама институтини, Ламаист Буддачи черковини тан олиш тўғрисидаги фармонининг 260 йиллигини нишонлаймиз. 260 йилдан бери бирга яшаб, қувониб, динимизни ривожлантириб, халқимизни, Буддачиларимизни бойитиб келамиз.
Шу муносабат билан, менимча, Владимир Владимирович ва умид қиламанки, бизда - агар бундай имкониятга лойиқ бўлсак - Санкт-Петербургдаги каби Москвада Буддачилар ибодатхонасини қуриш имконияти бўлса. Мен сизнинг ҳомийлигингизга чин дилдан умид қиламан ва бу биз учун рамзий бўлади.
Ўйлайманки, биз, Буддачилар, ўз содиқлигимизни, садоқатимизни, айниқса, Буддачиларимиз муносиб равишда курашаётган, ва жасорат кўрсатаётган Украинадаги урушда исботладик.
Ҳужжатларни ёрдамчиларингизга топширдим.
Бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлаганингиз ва полковникимиз Виталий Владимирович Сукуевга вафотидан кейин “Россия Қаҳрамони” унвонини берганингиз учун ҳам сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу бизнинг муносиб ўғлимиз, биз учун бу катта фахр, аскарларга ҳурмат. Бу мукофот келажак авлод учун уларни жангга, хизматга етаклайдиган, Ватанимизни муносиб ҳимоя қиладиган мукофот, юлдузга айланади.
Яна шуни айтмоқчиманки, бу мукофот, сиз бизни тақдирлаган “Шон-шараф” ордени Россиядаги барча Буддачилар учун берилган мукофотдир.
Раҳмат, Владимир Владимирович".
Россиянинг анъанавий Буддачи сангаси бир неча йил олдин Москвада, Россия Федерацияси пойтахтининг янги ҳудудларида диний объектни қуриш учун ер участкаси ажратилган. Дамба Аюшеев "васийлик" ҳақида гапирганда, бундай катта ҳажмдаги ва қиммат бинонинг қурилиш жараёнини таъминлашни англатиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase