Хамерофф фикрига кўра, онг ёки унинг ўтмишдоши олам яратилганидан бери бор – яъни Катта портлаш вақтидан бери. Шунинг учун, инсон танаси ўлганда, унинг руҳи коинотда маълум бир квантли ахборот шаклида мавжудликни давом эттиради, қайсики “Коинотда тарқалишни ва оқишни” давом эттиради.
Клиник ўлимни бошидан кечирган бемор “оқ нурни” ёки “тоннель”ни кўриш феноменини айнан мана шу билан тушунтириш мумкин, дейди доктор
“Комсомольская правда” ёзишича, Стюарт Хамерофф таниқли британиялик физик ва математик Роджер Пенроуз билан биргаликда онгнинг квантли назариясини ишлаб чиқишди. Олимлар инсон онгининг квантли табиати нуқтаи назарини ҳимоя қилишмоқда.
Хамерофф ва Пенроуз назариясидаги янгилик шундаки, улар онгни ташувчиларни кўрсатишди. Уларнинг фикрига кўра, бу нейронлар ичида жойлашган оқсилли микротрубкалардир (microtubules). Уларга шу вақтгача оддий, хужайра ичи каналларидаги транспорт фазифасини бажарувчи деб қаралар эди. Янги назарияга биноан ахборотни нейроналар эмас, микротрубкалар йиғади ва қайта ишлайди.
YTPO.Ru хабар беришича, яқинда, америкалик бошқа бир олим – нейрожаррох Эбен Александр ўлимдан кейинги ҳаёт мавжудлигини ўзининг “Жаннатнинг исботи” деб номланган китобида келтиради. У Гарвардда 15 йил ишлаган ва охирги вақтгача ўлимдан кейин ҳаёт мавжудлигига ишонмас эди. Ҳаммаси 2008 йили, шифокор бактериал менингит сабабли комага тушиб қолиб етти кун ҳушсиз ётгандан кейин ўзгарди. У соғайгандан кейин жаннатда бўлганлигини , у ерда куйни эслатадиган товуш эшитганини, булутлар, капалаклар ва “фаришталарга ўхшаган” мавжудотлар орасида учиб юрганини батафсил ҳикоя қилиб берди, шунингдек у яна Худонинг уйида бўлганлигини айтади.
Олимлар ўлимдан кейинги ҳаётнинг исботини топишди
Америкалик анестезиолог, Аризона университети профессори Стюарт Хамерофф ўлимдан кейин ҳаёт мавжудлигини исботловчи илмий назарияни тақдим қилди, дея хабар беради РБК. Science телеканалида намойиш қилинадиган “Тоннель ичидан фазода” кўрсатувида чиқиш қилар экан, олим, инсон руҳи боқийдир, чунки “нейронлардан кўра кўпроқ фундаментал материалдан яратилган” дея хикоя қилади. “У (руҳ) Коинот тўқимасининг ўзидан ясалган”, - дейди профессор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси