Тафсирлар (112)
76. Бас, қачонки уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Парвардигорим», деди.
12. Парвардигоридан ғойибона қўрқадиганларга мағфират ва улкан мукофотлар бор.
31. Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг уламоларини ва роҳибларини ҳамда Масийҳ бинни Марямни худо қилиб олдилар. Ҳолбуки, улар фақат Ягона Оллоҳга ибодат қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан Покдир.
256. Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир.
“Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтиради. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўлдирлар, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишади ва маломатчининг маломатидан қўрқишмайди. Бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамига беради. Аллоҳ фазли-карами кенг ва билувчи Зотдир” (Моида, 54).
“Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз билан сўзлашгандек баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар – ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва буюк ажр бор” (Ҳужурот сураси, 2-3-оятлар).
Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар (Ҳужурот сураси, 6-оят).
35. Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қиладигани борми?» деб айт. Сен: «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қиладир. Эргашишга ҳаққа ҳидоят қиладиган Зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қилмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!» деб айт.
1. Алиф. Лам. Мийм. 2. Рум мағлуб бўлди. 3. Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар. 4. Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар. 5. Аллоҳнинг нусратидан. У хоҳлаганига нусрат берур. Ва У азизу роҳиймдир.