close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайх Саад ал-Ғомидий

Қуръон қорилари ҳақидаги норасмий видео лавҳаларда Саъд ал-Ғомидий биринчилар қаторини эгаллайди.

Қуръоннинг хотиржам оҳангидаги тиловати  ҳақиқатда кишини ўйлантириб қўяди, араб тилини билсангиз ёки ҳеч бўлмаганда унинг асосларидан хабардор бўлсангиз, албатта. Қуръоннинг бетакрорлиги шундаки, араб тилини билмасдан туриб ҳам, у сизни ўзига маҳлиё қилиб қўяди. Қуръон тиловатида ким илғорлиги хусусида кўп баҳс юритса бўлади, шундай бўлса ҳам сўзсиз Саъд ал-Ғомидий, ҳеч бўлмаганда, Яратувчининг Муқаддас Китобини тиловат қилувчи таниқли қориларнинг ўнлигига киради ва кўпчилик бунга ҳамфикрдир.
Муҳтарам шайх Саъд ал-Ғомидий Саудия Арабистонининг шарқида Даммам шаҳрида ҳижрий 1387 йил бешинчи ойининг 19-санасида таваллуд топган, бу милодий 1967 йилга тўғри келади. Даммам шаҳрида бошланғич, ўрта ва олий ўқув юртларини тамомлаган. Ақсо шаҳридаги Муҳаммад ибн Сауд номидаги Ислом дорулфунунининг шариат куллиётида таълим олган. Саъд тиришқоқ талабалардан бири эди. Ҳар доим Ислом ва Қуръонни ўрганиш ёзги курсларида ва шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиб келган. Саъд дорулфунундаги таълим давомида доим Қуръонни такрорлаб турарди. Талабалик давридаёқ у чиройли овоз эгаси деб танилган эди. 1411 йилда Саъд таровиҳ намозини имом бўлиб ўқиб берди ва бу унинг Ислом дунёсида танилишининг бошланиши эди. Айнан шу пайтда биринчи марта унинг тиловати ёзиб олинган эди. Унинг ичига:  ал-Азҳоб  ва аз-Зумар  суралари кирган эди. Саъд ал-Ғомидийнинг тиловати мусулмонлар қалбидан жой олди ва айнан шу вақтдан бошлаб у машҳур бўлди. Хижрий 1410 йилда у таълим олишни ниҳоясига етказди. Хижрий 1415 йилда эса 25 ёшида Қуръон сураларини тўлиқ ёд олди. Хижрий 1417 йилда Имом Ҳафс ривояти билан Имом Осим қироати бўйича имтиҳон(ижоза)ни топширди. Саъд ал-Ғомидийнинг ўзи талабалар ва Қуръонни тўлиқ ёд олмоқчи бўлганларга, бу ишда шошмасликни тавсия қилади. Энг қулай муддат – 5 йил, дейди. Баъзилар айтганидек: «Ким беш йил давомида Қуръонни ёд олса, уни эсдан чиқармайди».
Саъд ал-Ғомидийнинг ўзига Муҳаммад Сиддиқ ал-Миншавий ва Марван ал-Қодирийнинг Қуръон тиловати ёқади. Унинг айтишича: Мен, Муҳаммад ал-Миншавийнинг тиловатидек, қалбимга сингиб, ҳис-туйғуларимни жунбушга келтирадиган тиловатни ҳис этмаганман. Айниқса, унинг ал-Хашр  сурасининг сўнгги қисмини ўқиган вақтда.
Саъд ал-Ғомидий оилали. Уч ўғилнинг отаси. Сўнгги пайтларда шайх Саъд ал-Ғомидий бутун дунё мусулмонлари орасида машҳур бўлган  нашидаларни ижро этиб келмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Қорилар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase