Маҳир ҳижрий 1388 йили Шаввол ойининг 18 куни ушбу шаҳарда таваллуд топиб, шу ерда ўсиб-вояга етади. Шу ерда тарбияланди ва Қуръони Каримни ёд олди. Мадинадаги машҳур устозлардан дарс олди. Шу билан бирга «Муаллимлик» (педагогика) куллиётида таълим олиб, риёзиёт (математика) фани муаллими шаҳодатномасига эга бўлди. Математика фанини ўрганиш билан бирга, ваъз-насиҳат, маърузалар айтиш (воизлик) билан ҳам машғул бўлди. Сўнг, бир томондан, муаллимлик хизматини бажариш учун Маккаи Мукаррамага кўчиб борди. У ерда «Абдул Мажид» ўрта мактаби толибларига йўл-йўриқ кўрсатиш (услубчилик) билан шуғулланди. Ҳижрий 1425 йили Маҳир – диний билимини янада мукаммаллаштириш мақсадида Макка шаҳрига қайтди ва «Уммул Қуро» дорулфунунининг Шариат ва Исломий билимлар куллиётини тамомлади. Натижада, диншунослик соҳаси бўйича магистрлик шаҳодатномасига сазовор бўлди.
Сўнг, такроран Маккада воизлик-хатиблик қила бошлади. Халққа анчагина танилиб, эътибори ортиб, севила бошлагач, Амир (шаҳзода) Абдул Мажиднинг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Маҳир Муъайқилий хозирда уйланган. 4 фарзанд отаси: 2 қизи ҳамда 2 ўғли бор.
У ҳижрий 1426 ва 1427 йиллари рамазон ойида Мадинада Таровиҳ намозига имомлик қилишга доир ваъда берган эди ва ваъдасининг устидан чиқди.
Кейин Маккаи Мукаррамага кўчди ва 1428 йилнинг рамазонидан бошлаб
Шайх Абдур Роҳман ас-Судайс билан бирга Таровиҳ намозларида имомлик қила бошлади.
Маҳир – хозирда нафақат Маккаи Мукаррама имоми, шу билан бирга Масжидул Ҳаромга яқин бўлган «Абдур Роҳман ас-Саъдий» жомеъ-масжидининг ҳам имом-хатибидир.
У ҳижрий 1416 – 1427 йиллар мобайнида Мадинаи Мунавварада (Масждун Набавийда) имомлик қилган.
Маҳир томонидан ўқилган тиловатлар айни пайтда видео ва аудио тасмаларга, веб-саҳифаларда ёзилиб, дунёнинг кўплаб давлатларига тарқатилмоқда. Ҳозирда Маҳирнинг қироатлари ҳам жуда машҳур қироатлардан ҳисобланади ва мусулмонлар томонидан севиб тингланади.
Маҳир бин Ҳамад ал-Муъайқилий ал-Балавий
Саудия арабистонилик Қуръон хофизи ва қори. У кишининг падари бузрукворлари ва волидаи муҳтарамалари Мадинаи Мунавварага кўчиб келадилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Қорилар
|