Асл исми Аҳмад бин Али бин Муҳаммад бин Сулаймон ал-Ажмий бўлиб, у 1968 йилнинг 24 февралида таваллуд топган. Аҳмад ал-Ажмий Хубарнинг Жанубидаги Муҳаммадия мадрасасининг бошланғич босқичини тугатгач, ўрта босқични Зубайр бин Аввом (розияллоҳу анҳу) номли мактабда давом этказди. «Имом Муҳаммад ибн Сауд» дорулфунунининг фиқх куллиётини тамомлагач, Аҳмад ал-Ажмий Покистонга борди. Покистоннинг Лохур шаҳрида «Қуръоннинг тафсир ва таҳлили» соҳасида магистратура, кейин эса докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.
У биринчи марта 1984 (хижрий 1404) йили Муғийра бин Шуъба (розияллоҳу анҳу) масжидида имомликка ўтган. Кейин эса 1985 йили ўз шаҳри бўлмиш Хубарнинг марказий жомеъ-масжидида имомлик қилган.
1992 йили эса Хубардаги ал-Амир Муҳаммад бин Фатх масжидига, кейин эса Райён масжидига имом этиб тайинланган.
Ҳозирда у Жидда шаҳридаги жомеъ-масжидларнинг бирида имомлик вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Аҳмад ал-Ажмий томонидан кўплаб Қуръон тиловатлари ёзиб олинган. Бундан ташқари, радио ва теле-эфирларда ҳам чиқиб туради.
У кўплаб маъруза ва теле-дастурларни ҳам олиб боради. Уларда Ислом динига оид бўлган муҳим мавзулар ёритилиб борилади.
Аҳмад ал-Ажмий чиройли нашидлари билан ҳам кўпчиликка танилган.
У оилали, 6 фарзанднинг отаси.
Фарзандлари: Абдуллоҳ, Умар, Фотима, Maрям, Мувдий ва Абдур Роҳман.
Айни дамда у ўз оиласи билан Саудия Арабистони ҳудудида, Хубар шаҳри яқинидаги ал-Уркобия шаҳарчасида истиқомат қилади.
Аҳмад ал-Ажмий
Аҳмад Али ал-Ажмий Саудия Арабистонининг Шарқидаги Хубар ҳудудида таваллуд топган машҳур қорилардан биридир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Қорилар
|