close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тана ҳарорати билан биноларни иситишмоқда

Швеция давлати одамнинг тана ҳарорати ва компьютерларнинг ишлаш жараёнида чиқадиган иссиқликни энергияга айлантириб, биноларни иситишда фойдаланишни бошлади.

Швеция давлати одамнинг тана ҳарорати ва компьютерларнинг ишлаш жараёнида чиқадиган иссиқликни энергияга айлантириб, биноларни иситишда фойдаланишни бошлади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш борасида дунёнинг энг илғор ўлкаларидан бири бўлган Швеция эндиликда инсоннинг тана ҳарорати ва компьютерлардан чиқадиган иссиқлик билан биноларни иситишни бошлади.

Швециянинг пойтахти Стокгольмдаги ўлканинг энг катта темир йўл вокзали T- Centralда бир кунда кириб-чиқаётган 300 минг кишининг вужудидан ва оғзидан чиқаётган иссиқ буғ шу атрофдаги уйларни иситишни бошлади. Бу лойиҳани диққат билан кузатиб борган Линчёпинг шаҳри ҳокими Муҳаррам Демирўқ йўловчиларнинг оғзидан чиқаётган иссиқ буғ вокзад устига ўрнатилган кондиционерлар ёрдамида сўриб олинишини ва бунинг ёрдамида қайнатилган сувни қувур орқали биноларга юборилишини маълум қилди.

Бу тизимнинг жуда оддий эканлигини билдирган Демирўқ биноларга ўрнатилган қувурларнинг иссиқ сувни батарея секцияларига олиб боргунча ҳам бинони иситишини айтди.

Инсондан чиқаётган иссиқликнинг текин ва битмас-туганмас энергия манбаи эканлигини айтган Демирўқ ушбу ишни катта шаҳарлардаги метроларда амалга ошириш мумкинлигини қайд этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase