Натижада уларнинг ҳужайраларида чўчқа ва маймуннинг ДНКлари бўлган иккита чўчқа боласи туғилди.
Илдиз ҳужайралари ва репродуктив биология Давлат лабораториясининг етакчиларидан бири Тан Хайнинг сўзларига кўра, бу эксперимент ҳақидаги биринчи очиқ маълумотлардир. Маймун ҳужайралари ушбу туғилган чўчқа болаларининг турли органларида - юрак, жигар, талоқ, ўпка ва терисида топилган.
Порталнинг хабар беришича, ушбу лабораторияда инсон-чўчқача химераси яратиш бўйича тажрибалар ҳам ўтказилди, аммо кейин "ахлоқий сабабларга кўра" бир ойлик ривожланишдан сўнг бу турлараро эмбрионлар йўқ қилинди.
Танг Хай бундай тажрибаларни трансплантация учун органлар талаб қиладиган тиббиёт эҳтиёжлари билан оқлайди. Бугунги кунда бахтсиз ҳодисалар натижасида вафот этган одамлардан донор органларини йиғишга тўғри келади, аммо ҳайвонлар танасида ўсаётган донор органлар бу муаммони ҳал қилиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотчилар чўчқа танасида маймун органларини қандай ўстиришни ўрганишни режалаштиришмоқда.
Бироқ, баъзи тадқиқотчилар ҳайвонларнинг танасида, айниқса мияда, инсон ҳужайралари билан ўтказилган тажрибалар борасида ташвиш билдиришди, чунки бу ҳайвонга одамга ўхшаш онгни бериши мумкин. Лекин кўринишидан, бундай қўрқувлар хитойликларнинг илмий фаолиятини тўхтатмайди.
Ислом таълимотига кўра, ҳайвонлар ишда ва маиший ҳаётдан фойдаланиш ёки озуқа олиш учун яратилган. «У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам. Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор. Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб борадир. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир. Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир (Наҳл, 5-8).
Ҳайвонлар - Парвардигорнинг марҳамати бўлиб, ўзининг функционал хусусиятларига эга ва улардан натижаларини охиригача ҳеч ким башорат қила олмайдиган бундай кутилмаган ва ноаниқ тажрибалар учун фойдаланилмаслиги керак. Аллоҳ Ўз донолиги билан ҳайвонларга одам каби онг, ақл бермади. Нима учун эканлигини сиз тахмин қилишингиз мумкин: жисмоний томондан одамдан кучлироқ бўлгани ҳолда улар учун катта хавф туғдириши мумкин, аммо онгсиз эканлиги сабабли улар ўзларининг кучларини билишмайди. Агар сиз бундай тажрибалар натижасида баъзи ҳайвонлар турлари ақл-идрокка эга бўлса, улар билан курашга киришиб, мағлуб қила олишингизни тасаввур қиласизми? Агар бундай тажрибалар натижасида одамлар ва ҳайвонларнинг хусусиятларига эга мутантлар пайдо бўлса, бу ҳақиқатан ҳам қўрқинчли бўлади.
Британиялик касаба уюшмалар ҳаракати арбоби, публицист Томас Джозеф Дан айтганидек: "капитал ҳар қандай қўллашга рози... фойда 100 фоизга тенг бўлганда у инсоннинг барча қонунларини бузади, фойда 300 фоизга тенг бўлганда эса у ҳаттоки дорга осилиш хавфи остида ҳам таваккал қилмайдиган ҳеч нарса қолмайди..." Яқинда капитализм рамзи деб атала бошлаган Дэвид Рокфеллерга етти марта донорлар юрагини кўчириб ўтказишган. У юз йил умр кўрган, лекин пировардида барибир вафот этди, тиббиёт ходимларининг айтишича, «бир талай сабабларга кўра — энг аввало, ёши туфайли". «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас». (Оли Имрон, 185).
Биз нима қилиб бўлса ҳам, жумладан, бунинг учун махсус етиштирилган мутантлардан олинган органлар савдоси орқали фойда олиш биринчи ўринга чиқиб олган дунёдаги инқилобий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Қолаверса, одам ва ҳайвон гибридини яратиш бўйича тажрибалар натижалари, ўйлаб қўйилган натижадан, бошқа натижага олиб келиш эҳтимолини истисно қилмаслик керак.
Хитой мутантлар яратиш бўйича инсоният учун хавфли бўлган тажрибалар бошлади
Ғарб оммавий ахборот воситалари Хитой ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан навбатдаги қатағон чораларини фош қилаётган бир пайтда хитойликларнинг ген муҳандислиги борасида қизғин ишлари эътибордан четда қолиб кетяпти. 9 декабрь куни Livescience.com илмий ресурсининг хабар қилишича, хитойлик биологлар чўчқа эмбрионига маймуннинг илдиз ҳужайраларини муваффақиятли киритишди ва уларни суррогат уруғларига жойлаштиришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси