Ҳозирги кунда марҳум қори-шайх ва қиёсий фиқҳ бўйича мутахассис Али Абдуллоҳ Жобирнинг овозига замонамизнинг кўплаб қорилари таклид қилади. Али Жобир қироат бобида махсус интонация эгаси эди. Агар у гуноҳкорларни жазолаш ҳақида оятларни ўқийдиган бўлса, бу оятлар одамларни бутун вужуди билан қамраб оларди, одамни панд-насиҳатлардан бошқа яна нима ҳам уйқудан уйғонтириши мумкин.
Али Абдуллоҳ Жобир 1373 ҳижрий йил Зул-ҳижжа ойига тўғри келадиган 1953 йил 27 августда туғилган ва 1426 ҳижрий йилда Зул-қаъда ойининг 12 кунига тўғри келадиган 2005 йил 13 декабрда вафот этган. У ўз она юртини ташлаб, 5 ёшида ота-онаси билан Мадинаи-Мунавварага кўчиб кетган. 1401 йилдан 1409 йилгача у Масжид-ал-Ҳарамнинг имоми бўлган, аммо касаллик туфайли расман 1402 йилдан 1406 йилгача у имомликни тарк этган. У Жиддадаги Қирол Абдулазиз университетининг бўлимларидан бирида қиёсий фиқҳдан дарс берган.
Али Жобирнинг қироати дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонларга манзур бўлган. Али Жобир имомликни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган. Аммо Аллоҳ Таолонинг амри билан у икки йил давомида Мадинадаги Пайғамбаримиз масжидида имом бўлишга муяссар бўлди.
Али Жобир Масжид-ал-Ҳарамда имом бўлган пайтда бир кўнгилсизлик юз берди – унинг овози йўқолиб қолди. Шундан сўнг у имомликни тарк этди, аммо шунга қарамай, у пайдо бўлган масжидларда имомлик қилишни сўрашарди. Ундан Жидда шаҳридаги Бакшан масжидида, бу масжид жомеъ масжиди бўлганлиги ва унинг уйи яқинида жойлашганлигини асос қилиб келтириб, таровиҳ намозини ўтказишни сўрашди. Касаллик авжига чиқиб, узоқ вақт намозда туролмай қолқунга қадар у ерда таровиҳ намозларини ўтказдилар, шундан кейин у намознинг биринчи қисмини ўтказарди, бошқа имом эса иккинчи қисмини тугатарди. Шундан сўнг, у ҳеч қачон имомликка қайтмади, чунки узоқ вакт туриш унинг учун қийин бўлиб қолганди.
У Масжид-ал-Ҳарамда имом бўлган пайтда докторлик даражасини олди. У қиёсий фиқҳ фанидан дарс берган университет илмий кенгашининг аъзоси эди.
Али Жобир муаллим бўлишига қарамай, у Қуръонни маҳорат билан қироат қилувчи қори сифатида кўпроқ танилган эди, бунда унга Масжид-ал-Ҳарамдаги ибодатларнинг телевидение ва радио орқали трансляция қилиниши ёрдам берган.
Али Жобир 15 ёшида Қуръон ёдлашни тугатган. Али Жобирнинг отаси унга ёки унинг ака-укаларига кўчаларда санқиб юришга рухсат бермасди. Али масжидга, ундан кейин мактабга ва уйга боришдан бошқа йўлни билмас эди. Отасининг вафотидан кейин унинг тарбияси билан онаси ва акаси шуғулланган.
Али Жобир 2005 йил 13 декабр куни кечқурун Жидда шаҳрида вафот этди. Али Жобирнинг ўғли хотирлашича: «Ўлимидан кейин уни соувтгичга қўйишди, у ерда 12 соат ётди. Уни Маккага олиб кетишди. Марҳумни ювиш пайти ювғичлар шундан ҳайратда қолдилар-ки, унинг оёқ-қўллари бемалол букилиб-ёзиларди, гўё у ўлмаган, шунчаки ухлаб ётгандай".
Шу тариқ моҳир ва таниқли Қуръон қориларидан бири Али Абдуллоҳ Жобир 2005 йил бу дунёни тарк этди.
Али Абдуллоҳ Жобир
Эсингизда бўлсин, тўқсонинчи йилларнинг бошларида турли хил ваъзлар билан магнитофон кассеталари бўларди, уларда акцент билан гапирадиган овоз мавзуни тушунтирар эди ва Қуръон оятлари ўқиладиган жойлар араб тилида бошқа бир киши томонидан айтилган эди. Аксарият ҳолларда машҳур қори Али Жобир томонидан Қуръонни ўқиш ёзувлари фойдаланилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Қорилар
|
Калит сўзлар