close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тарих

Тарих (516)

Пайшанба, Фев 21 2019

Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам қайтмасин», деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг натижасида кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи можаролар чиқара бошлашди. Каъб ибн Ашраф билан кекса шоир Абу Офакнинг бошларига тушган кун ҳам уларни тўхтатмаган, аксинча, янада кескин вазият юзага келган эди.

Душанба, Фев 18 2019

1962 йил қирол Сауд соғлиғининг кескин ёмонлашганлиги ҳис қилди. Энди мамлакатни бошқаришга қодир эмаслигини тушуниб етган ҳолда у тахтдан воз кечди ва уни валиаҳд шаҳзода Файсалга топширди. Саудия Арабистони консерватив ҳаётидаги бундай кескин ва ҳал қилувчи ўзгариш кўпчиликни довдиратиб қўйди, лекин Файсални эмас. У зудлик билан янги ҳукумат шакллантиради.

Якшанба, Фев 17 2019

Бугун, 17 февраль ва 12 жумадул-охир, ой тақвими бўйича шу куни, 933 ҳижрий йил (1527 йил 17 март) мусулмон қўшинлари ва Ражпут князлиги Мевар қўшинлари ўртасида Кхануа яқинида жуда катта жанг бўлиб ўтганди. Жанг натижалари буюк давлат – Бобурийлар империяси ривожланишининг кейинги тарихини белгилаб берган.

Жума, Фев 15 2019

Аллоҳ йўлида риёсиз, яширин қилиниши керак бўлган хайр-эҳсонлар ҳақида гапирганимизда шу хусусдаги ҳадис ва ривоятларни келтирамиз. Амалда эса, эшитганларимизни амалга оширишга доим ҳам имкон бўлавермайди. Имкон топилганида ҳам уни яширин, хўжакўрсинга эмас, риёсиз, тўғри ниятда қилиш негадир қийин кечади.

Сешанба, Фев 12 2019

Иккинчи Шарқий Туркистон Республикаси, ёки Шарқий Туркистон Республикаси (ШТР) 1944-1949 йилларда Хитой Республикасининг Шинжон провинцияси шимолдаги учта (Или, Тачен ва Олтой) округи ҳудудида, Совет Иттифоқи ёрдамида ташкил қилинган. 1949 йил Шарқий Туркистон Республикаси Хитой Халқ Республикаси таркибига қўшиб олинган.

Якшанба, Фев 10 2019

Бугунги кунда бутун дунёнинг назари Эронга қаратилган. Унинг ҳукмдорлари нима қилмоқчи? Яқин Шарқда уруш бошлаб юборадиларми? Теҳрон анчадан бери ядровий қуролга эгалик қилишни орзу қилади. Қирқ йил олдин нафақат Эроннинг ўзини, балки бутун дунё тарихини ўзгартирган инқилоб бошланган эди.

Шанба, Фев 09 2019

1943 йилнинг ёз мавсуми Шинжонда советларга қарши кайфиятнинг кучайиши қайд этилди. Гоминьданга содиқ бўлган ҳарбий қисмларни бошқатдан жойлаштириш бошланди. Улуғ Ватан уруши якунланган пайтга келиб, Шинжонда ҳарбий қисмлар аъзолари 100 минг кишини ташкил қиларди, улар асосан хан ва дунганлардан иборат эди.

Пайшанба, Фев 07 2019

Собиқ Иттифоқ даврида динга қарши кураш олиб бориш учун тузилган оммавий жамият. Унинг тарихи 1922-23 йилларда Худосизлар тугаракларидан бошланади. Шулар заминида 1924 й. Москвада “Безбожник” (Худосиз) газетасининг дўстлари жамияти ташкил этилган. 1925 йил апрелида жамиятнинг биринчи Бутун иттифоқ сеъездида Худосизлар иттифоқи тузилган.

Душанба, Фев 04 2019

Кўпроқ Петр I ёки Петр Биринчи номи остида машҳур бўлган рус шоҳи Петр Алексеевич ҳукмронлик даври Россияни тамомила ўзгартириб юборган кўплаб ислоҳотларга бой бўлган. Бу ерда давлат аппаратида туб ўзгаришлар ҳам, черковнинг дунёвий ҳокимият қатъий назорати остига қўйилиши ҳам, тақвимдаги ўзгаришлар, флот яратилиши ҳам, Санкт-Петербургнинг қурилиши, пойтахтнинг кўчирилиши ва бошқа кўплаб нарсаларни айтиб ўтиш мумкин.

Душанба, Янв 28 2019

Ганс Вайхопл -  Гамбурглик график дизайнери. 2008 йил оригинал фотошоп техникасини қўллаб, унинг фикрига кўра, 20-асрнинг энг шафқатсиз золимлари бўлган 13 нафар диктатор – «Ёвузлик қиёфалари» портретлар сериясини тайёрлаб, машҳурликка эришган. Бу рўйхатдан Сталин, Гитлер, Мао, Пол Пот, Саддам Хусайн, Ким Ир Сен ва бошқа муносиб шахслар ўрин олган.

Жума, Янв 25 2019

Босниянинг марҳум президенти Али Изетбегович жума намозига кечикиб келди. Ўзи олдинги сафда намоз ўқишни одат қилганди. Биринчи сафга етиб олсин учун одамлар унга йўл бўшатишди. Шунда у намозхонларга дарғазаб ўгирилиб, ўзининг машҳур бу сўзини айтди: "Сизлар диктаторларингизни шундай пайдо қиласизлар!"

Пайшанба, Янв 17 2019

Азоб-уқубатларга тўла тарих инсон ҳаётига нисбатан 20-30 йилларда амалга оширилган репрессия давридагидек очиқча нафратни кўрмаган. Бошдан оёғигача шармандаликка бурканган сталин ўтмиши ҳаддан ташқари шуҳратпарастлик инсонни қонли жиноятларга бошлашини ҳаёт кўрсатади ва келажак учун бизга қаттиқ дарс беради.

Пайшанба, Янв 17 2019

Атеистлар динга қарши чиқишларида барча қатлиомлар дин шиорлари асосида бўлганини кўп ва хўп айтишни яхши кўришади. Бироқ тарихга холис назар ташлайдиган бўлсак, булар қилган жиноятлар олдида бошқалари хижолат эканини кўрамиз.
Бу қирғинларга французларнинг 1792 йилдаги ибтидо бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase