close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Наполеон Бонапартнинг Қоҳира девони

Ҳижрий 1213 йил ражаб ойининг 16-санасида (1798 йил 24 декабрь) француз оккупацион ҳукумати Қоҳира девонини янги намуна бўйича шакллантиришга ҳаракат қилиб кўрди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Етти йиллик урушдан сўнг Европа мамлакатлари Сурия, Миср ва Болқон яриморолида сиёсий ва иқтисодий таъсир соҳалари учун кураш бошлади.

Шимолий Америка ва Ҳиндистондаги кўплаб мустамлака колонияларидан маҳрум бўлгач, француз ҳукумати Мисрни Франциянинг янги мустамлакасига айлантириш режасини ишлаб чиқди.
Айнан ўша пайтлар ҳукумат тепасига чиқишни бошлаган Наполеон Франция элитаси томонидан узоқ вақт давомида Париж сиёсий ҳаётида иштирок этишдан чалғитиш вазифасини бажариши лозим бўлган шахс сифатида қабул қилинган.
Юришга Усмонлилар империясида инқирозли ҳолат кузатилиб, Миср устидан назоратнинг сусайишига олиб келиши ҳам хизмат қилди.
40 минг аскардан иборат армия жойлашган кемалар Наполеон Бонапарт қўмондонлиги остида 1798 йил май ойида Мисрга қараб йўл олди.
Мисрликлар учун француз корпусининг десант туширилиши кутилмаган ҳолат бўлди. Бироқ, Наполеон армияси Александрияга яқинлашгач, қўлида қурол кўтаришга имкони бўлган ҳар бир киши шаҳарни ҳимоя қилишга чиқди, лекин кучлар тенг эмасди.
Мисрни тезда босиб олгач, Наполеон Бонапарт Мисрнинг янги ҳукуматини шакллантиришишга киришди. Бўлғуси Франция императори атоқли дин арбоблари, йирик ер эгалари ва маҳаллий зодагонларни ўз тарафига оғдиришга қаратилган қадамларни амалга оширди. Марказий ва маҳаллий девонлар шакллантирилди. Марказий девонга 60 киши тайинланиб, шундан 14 киши доимий аъзо эди, колганлар эса зарур ҳолатларда тўпланарди. Реал ҳукумат французлар қўлига ўтди. Девонлар мустақил қарор қабул қилиш ваоклатига эга эмасди.
Оккупацион ҳукумат шаҳарларни ободонлаштирди, янги устахоналар очилди. Наполеон билан бирга келган олимлар Миср тавсифномасини тузди ва мисршуносликка асос солди. 1799 йил бошида Қоҳирада араб босмахонаси ишлай бошлади.
Шубҳаскизки, французлар Мисрдан ўз ғазнасига молиявий ва бошқа ресурслар келиб тушишидан манфаатдор эди ва бу солиқларнинг шиддат билан ўсишига олиб келди. Албатта, бу мисрликларни асло қониқтирмасди. Қоҳирада халқ қўзғолонлари кўтарилди, лекин французлар томонидан шафқатсизлик билан бостирилди. Мусулмон олимлар босқинчиларга қарши фаол позиция эгалладилар. Умар Макрам ал-Асюти ва Муҳаммад ас-Садат каби шайхлар қўзғолонларни бошқарди.
Наполеон Мисрда узоқ ушланиб қола олмади. Бир томондан, француз армиясига турклар ҳужум қиларди, бошқа томондан эса – 1801 йил 8 мартда Абубакирда туширилган инглиз десанти. Инглизлар ва туркларга французларнинг Мисрни тўлиқ мустамлакалаштиришдан воз кечиши учун бир неча ой кифоя қилди. 1801 йил сентябрда француз армияси қолдиклари Мисрни тарк этди. Наполеоннинг мисрликлар французларни озод қилувчилар сифатида қабул қилишидан умидлари оқланмади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase