close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Али розиаллоҳу анҳу қотили Мулжам тарихи

Абдурраҳмон ибн Мулжам. Бу айнан ўша, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам қариндоши ва ҳаётлик пайтидаёқ жаннатда жой ваъда қилинган севимли саҳобаси, халифаси Али розияллоҳу анҳуни ўлдирган хавориждир. Шундай қилиб, бу хавориж Ибн Мулжам машҳур обид, қори ва хофиз (Қуръонни Муоз ибн Жабалнинг ўзидан ўрганган!), шунингдек, фиқҳ билимдони бўлган.

У тақводорликнинг ажойиб намунаси эди. Шу қадар тақводор эдики, ҳатто ўз вақтида Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Миср подшоҳи Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуга  одамлар Қуръон ва фиқҳни яхши билишлари учун Ибн Мулжамнинг уйини масжидгача кенгайтириш ҳақида мактуб ёзган.
Бу одам ўз даврининг энг яхши одами, жаннатдан жой ваъда қилинган ўн кишидан бири, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг куёви, халифа Али розияллоҳу анҳуни ўлдирган.
У қўлга олиниб, нима сабабдан бундай қилгани сўралганида, Мулжам "кофирни" ўлдириб, Аллоҳга яқинлашиш учун Алини (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ўлдирганлигини айтди ... Субҳаналлоҳ!
Имам Ибн Саъд ва хофиз Ибн Касир ёзишича:
“Ривоят қилинишича, Абдураҳмон ибн Мулжам қатл қилинганида аввал қўллари ва оёқлари кесилади, сўнг кўзлари ўйиб олинади. Ўша вақт у Қуръони каримнинг «Яратган Роббинг номи билан ўқи…» сурасини ўқиётган эди” (Алақ сураси, 1).
Кейин, унинг тилини кесиб олишга қарор қилишгач, у қўрқиб кетади. Унга савол беришади: «Қўлларинг ва оёқларингни кесиб, кўзларингни олганимизда ҳеч қандай қўрқув йўқ эди, нима учун тилингни кесишга қарор қилганимизда бу қадар қўрқиб кетдинг??!»
У жавоб берди: «Мен қўрқув ҳис қилаётганим йўқ, лекин мен бу дунёда қанчадир вақт ўтгач, Аллоҳ ёдга олинмайдиган дунёда яшашдан қўрқаман!»
Сўнгра унинг тили кесиб ташланади, ўлдирилади ва танаси ёқиб юборилади».

Қаранг:  «ат-Табақат» 3/39 ва «ал-Бидая ва-нниҳая» 7/333.
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase