Профессор Муҳаммад Тарик Хамид Султон бошчилигидаги Путра университети тадқиқотчилар гуруҳи ананас чиқитларидан фойдаланиш устида ишламоқда. Профессорнинг сўзларига кўра, каркаси улар ўйлаб топган биокомпозит материалдан тайёрланган дронлар синтетик толалардан ясалган дронлар билан таққослаганда вазнга нисбатан юқори мустаҳкамлик нисбатига эга. Шунингдек, улар арзонроқ, енгилрок ва утилизация қилиш нуқтаи назаридан экологик тозароқдир – улар икки ҳафта ичида йўқ бўлиб кетади.
Гуруҳ томонидан тайёрланган учувчисиз учиш аппаратлари прототиплари 1000 метр атрофида баландликка кўтарилади ва 20 дақиқагача ҳафода тура олади. Олимлар кўпроқ фойдали юк билан, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ҳаво инспекциясида зарур бўлган тасвир датчиклари билан учадиган йирикроқ учувчисиз аппарат яратиш мақсадини кўзлайди.
Технологияларни ривожлантиришдан ташқари, ушбу тадқиқотчилик лойиҳаси қишлоқ хўжалигини рағбатлантириш мақсадини кўзлайди. «Бизнинг вазифамиз – тармоққа ёрдам бериш, фермерларга ҳосилдорикни оширишда ёрдам бериш ва уларнинг ишини енгиллатишдир», – дейди олимларга дронлар лойиҳасини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи ноҳукумат ташкилоти саналган Малайзия учувчисиз дронлар фаоллари жамиятидан Уильям Робертс Алвисс.
2017 йил ушбу лойиҳа ишга туширилгунга қадар, ҳосил тўплангач, ананас барглари ва пояси ташлаб юбориларди. Ҳозир эса фермерлар улардан учувчисиз учиш аппаратлари тайёрлашда фойдаланиш технологияси ушбу соҳада инновациялар пайдо бўлишини рағбатлантиради, чиқитлардан фойдаланиш йўлини топади ва даромадни оширади, деб умид қилмоқда.
Ананас етиштириш билан шуғулланувчи фермер Ирван Исмаил дейди: «COVID-19 эпидемияси туфайли юзага келган иқтисодий муаммолар ўз даромадини ошириш имкониятини топа олмаётган кўпчиликни умидсизлик ёқасига олиб келмоқда.
Малайзиялик олимлардан дронлар учун ананасдан ясалган бутловчи қисмлар
Малайзиялик тадқиқотчилар гуруҳи одатда ташлаб юбориладиган ананас барглари таркибида мавжуд бўлган толани учувчисиз самолетлар ва дронлар каркасини тайёрлашда фойдаланиш мумкин бўлган мустаҳкам материалга айлантириш усулини ишлаб чиқди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси