Германия ҳукумати Россия Федерациясига энергия қарамлигини камайтириш учун дастур доирасида Қатар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Россия газига ўринбосар топилди. Бу ҳақида Германиянинг Welt телеканали хабар берди.
Германия Молия вазирлиги раҳбари Кристиан Линднер Қитар билан "узоқ муддатли энергетик ҳамкорлик тўғрисида" келишиб олди. Россия газ таъминоти Қатарнинг СТГ (суюлтирилган табиий газ) билан алмаштирилади.
Келишувга Германия ҳукуматининг катта делегацияси Қатар ва БААГа ташрифи чоғида эришилган.
Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек 2022 йил феврал ойида Россия Федерацияси Украинага ҳарбий бостириб кирганида, Россияга энергия қарамлигини зудлик билан камайтира бошлади. У чет элдан суюлтирилган газ импорти учун терминал қуриш, Россия билан боғлиқ бўлмаган СТГ хариди ўсишини эълон қилди. Берлин, шунингдек, мамлакат энергия барқарорлигига эришгунча кўмирдан воз кечиш режаларини кечиктиришга қарор қилди.
Бундан ташқари, Норвегиядан Германияга водород қувурини қуриш режалаштирилган, бу Европанинг Россия газига қарамлигини камайтиришга ёрдам беради. Хабек бу ҳақда 16 март куни норвегиялик ҳамкасби Йонас Гара Стере билан учрашувдан сўнг эълон қилди.
Таъкидлаш жоизки, катта уруш бошланишидан олдин Германия ҳукумати Украинани айланиб ўтадиган "Шимолий оқим - 2" Россия газ қувури қуришни фаол қўллаб-қувватлаган. Унга кўра Берлин Россиянинг "кўк ёқилғиси" ни тўғридан-тўғри олишни режалаштирган. Бироқ, Россия Федерацияси Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бошлаган 2022 йил 24 февралдан сўнг лойиҳа ниҳоят тарк этилди. Газ қувурини сертификатлаш узоқ вақтга музлатилди.
Берлин Россия газига ўринбосар топди – Қатар билан "узоқ муддатли ҳамкорлик" тўғрисида келишиб олинди
Германия Россия газини Қатар суюлтирилган гази билан алмаштиради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|