close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мамлукларнинг Аббосийлар халифалигини қайта тиклаши

Ҳижрий 659 йил ражаб ойининг 9-санасида (1261 йил 16 июнь) Миср пойтахти Қоҳирага аббосий халифалар сулоласи вориси бўлган Аҳмад ибн Муҳаммад ташриф буюрди. Аббосийлар сулоласи 1258 йил, Бағдодни муғуллар ишғол қилгач, ағдарилганди.

Мисрда мамлуклар султони Бейбарс вазиятдан ўз таъсирини кучайтириш учун фойдаланиб қолди. Айюбийлардан ҳукуматни тортиб олган сулоланинг вакили бўлган ҳолда, Бейбарс буюк аббосийлар сулоласи вакили нуфузи асосида ўз бошқарувини қонунийлаштиришни истаган.
Аҳмад ибн Муҳаммад янги халифа деб эълон қилинди ва Миср султони унга қасамёд қилди. Шу пайтдан бошлаб аббосийлар бошқа ҳукумат тепасига келмайди. Моҳиятан улар фақат расман ҳукмдор бўлган, чунки муҳим сиёсий ва ҳарбий қарорлар қабул қилмаган ҳолда фақат сарой маросимлари ўтказиши мумкин бўлган.
Аҳмад ибн Муҳаммад Қоҳирага келган ва халифа деб эълон қилиниб, ал-Мустансир биллоҳ унвонини олган пайтдан бошлаб 1543 йилгача давом этган «хуфёна халифалар» даври бошланади.
Агар аббосийлар сулоласи учун Бағдоднинг мўғуллар томонидан босиб олиниши тўлиқ ҳалокатни англатган бўлса, Миср ҳукмдорлари учун бу нафақат расман, балки амалда ҳам мусулмон дунёсидаги энг қудратли ва нуфузли давлатга айланиш имконини берди.
Тарихчилар учун аббосийлар авлоди қандай қилиб Қоҳирагача етиб бора олгани жумбоқ бўлиб қолавермоқда. Ҳақиқатга яқин бўлган бир нечта фаразлар бор, улардан бирига кўра Миср ҳукмдори Аҳмад ибн Муҳаммад, унинг ўғли Зоҳир ва амакиси Мустасимнинг Қоҳирага хавфсиз саёҳат уюштиришини таъминлашга шахсан буйруқ беради. Қоҳирага етиб келгач, улар дабдаба билан кутиб олинади.
Миср султони Бейбарс қасамёд қабул қилгач, унинг мартабасига мос келадиган фуқаролар ҳам Аҳмад ибн Муҳаммадга қасамёд қилади. Янги халифанинг исмини хутбада ёдга олиб ўтиш ва босиб чиқарилган тангаларда султоннинг исми ёнида унинг ҳам исмини ёзиш ҳақида фармон қабул қилинди.
Кейинчалик маълум бўлишича, буларнинг барчасини ўз ҳукмронлигини қонунийлаштириш учун Миср султони қилган экан, ахир у тахтга фитна туфайли, султон Сайфиддин Кутузни хиёнткорона ўлдириш натижасида ўтирган.
Ражаб ойининг 17-санасида халифа Мустансир II Қоҳира масжидида ваъз ўқиди. Сўнгра, шаббон ойининг 4-санасида султон Бейбарснинг ҳукумати тўлиқ қонуний эканлигини қайд қилиш мақсадида тантанали маросим ўтказилди, ахир буни аббосийлар сулоласидан халифанинг ўзи буни тасдиқлади.
Мустансир II ҳукмронлиги атиги бир неча ой давом этди. Бағдодга қайтиш истагида у, катта миқдорда пул ажратган султон Бейбарс томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда таваккалли юришга қарор қилади.
Тасарруфида етарли сонли жангчилари бўлмаган ҳолда халифанинг отряди пировардида мўғуллардан қақшатқич мағлубиятга учради. Тарихчиларга Мустансир мағлубиятдан кейин тирик қолгани ёки ҳалок бўлгани ҳақида аниқ маълум эмас. Кўпчилик олимларнинг тасдиқлашича, унинг тақибчилардан қочиб қолганлиги эҳтимоли юқори.
Бу жангдан кейин бағдодлик халифа Мустаршиднинг авлоди бўлган Аҳмад ибн Ҳусайн янги халифа деб эълон қилинади. У Ҳаким би-амруллоҳ унвонига эга бўлди. Ҳаким I авлодлари яна йил давомида халифалик қилади. Мутаваккил III аббосийлар сулоласидан сўнгги ҳукмдор булди. У Марж Добиқ жангида туркларга асир тушади. Расман у 1543 йил, яъни ўлимига қадар халифа бўлиб қолаверади. Шу тариқа саккиз аср давомида ҳукмронлик  килиб келган аббосийлар сулоласи барҳам топади.

Абу Муслим
(Интернет малумотлари асосида)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase