Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қўшма Штатлар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Европа Кенгаши органлари раҳбарлари Россия Федерациясининг Украинада босиб олган ҳудудларни ноқонуний равишда аннексия қилиш ҳақидаги қарорини кескин қоралади.
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги “Украина атрофидаги вазият бўйича” баёнот тарқатди. Баёнотда “референдум” деган сўз ишлатилмаган. Лекин, давлатнинг ташқи сиёсатидаги тамойиллар санаб ўтилган, жумладан “суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш” ҳам таъкидланган. Бу билан, Ўзбекистон эҳтиёткорлик билан “Украина ҳудудида ўтказилган референдум деб номланмиш холатни тан олмайди” демоқда, деб ёзади таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг Фейсбук саҳифасида.
Россия президенти Владимир Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари аннексия қилинганини эълон қилди. У "Россияга янги ҳудудларнинг қўшилиши" деб номланган шартномани имзолади, гап Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳақида кетяпти. Бу ҳақида РБC-Украина хабар бермоқда.
Россия валюта бозори Европа Иттифоқининг 8-пакети доирасида жорий этилиши мумкин бўлган санкциялардан қўрқмоқда.
Россия президенти Путин Москванинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига яна бир бор шама қилди.
Украина Қуролли Кучлари, афтидан, Лимандаги РФ Қуролли Кучларининг босқнчи гуруҳини тўлиқ қуршаб олишга эришди. Иловаиск учун "жавоб": Украина қуролли кучлари Россиянинг 20-армияси асосий кучларини "қозон" га тиқди.
АҚШ янги ёрдам пакети доирасида Украинага 1,1 миллиард долларлик қурол-яроғ тақдим этади.
Нидерландия «Турк оқими» операторидан лицензияни қайтариб олди – 17 сентябрдан бошлаб у ишлашга хақли эмас.
Путин бугун 30 сентябрь куни ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон раҳбарлари билан учрашади ва тегишли шартномалар имзоланади.
Путин Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари "суверенитети" ва «мустақиллиги» ҳақида фармонлар имзолади. Россия Федерацияси 30 сентябрь куни Ураинанинг тўрт минтақаси аннексияси ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Россиянинг Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиш хавфини "жуда юқори" деб баҳоламоқда.
30 сентябрь куни, намоздан кейин мусулмонлар бутун Россия бўйлаб уруш ва сафарабрликка қарши норозилик намойиши ўтказиш учун тўпланмоқчи.