close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ер вазни ва унинг ҳимоя қобиғи

Ерда ҳаёт мавжуд бўлишида Қуёшдан узоқ масофада жойлашганлиги, ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги ёки сиртининг рельефидан ташқари ушбу сайёранинг катталиги ҳам муҳим ўрин тутади. Агар кичкинагина қиёслаш ўтказсак, осмон жисмлари турли вазнга эга бўлишлари мумкинлигига ишонч ҳосил қиламиз. Масалан, Меркурий Ер вазнининг атиги 8 фоизига эга, бошқа тарафдан Юпитер Ер вазнидан роппа-роса 318 марта оғир.

Айтингчи, катталиги бўйича бу қадар турли хил бўлган бошқа сайёралар ичида Ернинг катталиги тасодифан, ўз-ўзидан белгиланиши мумкинми? Йўқ! Агар Ер шарининг хусусиятлари ўрганиб чиқилса, сиз билан биз яшаётган осмон жисми энг идеал ўлчамга эга эканлиги маълум бўлади. Америкалик геологлар Пресс ва Сивер бу ҳақда қуйидаги мулоҳазани бирдирганлар:
“Ер энг оптимал ўлчамларга эга. Агар у кичикроқ бўлганда, унинг тортишиш кучи камайиб, Ер ўзининг атрофида атмосферани ушлаб қолишга ҳам қурби етмаган бўлар эди. Агар у каттароқ бўлганда, бу унинг тортишиш кучи кўпайишига олиб келиб, у атмосферада айрим заҳарли газларни ушлаб турар эди. Бу эса, ўз навбатида, атмосферани ҳаёт учун ҳалокатли қилиб қўяр эди”. (Ф.Пресс, Р.Сивер, “Ер”, - Нью-Йорк, В.Х.Фриман, 1986, 4-б.)
Ернинг вазни билан бир қаторда, унинг ички тузилиши ҳам ушбу сайёрада ҳаёт бўлиши имкониятини яратувчи муҳим ғояни ўзида мужассамлаштирган.
Ер ости унинг ядросигача ўзига хос хусусиятларга эга бўлган турли қатламлардан иборат. Ҳаракатда бўлган қатламлар муҳим магнит майдонини яратади. Биз компас ёрдамида йўналишни аниқлашимиз, шунингдек, бир ўлкадан бошқасига парвоз қилаётган кўчманчи қушларнинг кенгликда мўлжал олиши фақат ана шу магнит майдони туфайлигина мумкиндир.
Бундан ташқари, мазкур магнит майдони атмосферадан ташқарига ҳам чиқиб, бизга коинотдан келиши мумкин бўлган хавфлардан Ерни ҳимояловчи муҳим зирҳ ташкил этади. Коинотда кезиб юрган ўта хавфли космик нурланиш ва метеоритларнинг кўпчилиги Ер атрофидаги ушбу зирҳни ёриб ўта олмайди. Қуёшдаги портлашлар вақтида юзага келувчи плазмали булутлар оқимининг катта қисми мана шу магнит майдони туфайли Ерга келиб туша олмайди. Булутларнинг қолган унча катта бўлмаган қисми ҳаёт учун унча яроқли бўлмаган Ернинг қутбий ҳудудларига йўналтирилади. Қуёш нурланишининг бўлакчалари атмосфера билан тўқнашиб ушбу ҳудудларда мафтункор ёруғлик манзарасини пайдо қилади.
Агар Ерда ушбу магнит зирҳ бўлмаганида сайёрадаги барча тирик мавжудотлар ҳалокатли космик нурлар билан йўқ қилинган бўлар ва унинг ўзи ҳам умуман бўлмас эди. Бироқ Ер ядроси томонидан юзага келувчи магнит майдони туфайли сайёрамиз мукаммал ҳимоя тизимига эга. Яратгувчи Оллоҳ бу ҳақиқат тўғрисида бизга Қуръони Каримда эслатиб ўтади.

Ва осмонни сақлаган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар. (Анбиё сураси, 32).

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ер шарининг ҳарорати Чақалоқнинг жинси »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase