Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қрим кўпригидаги портлашни руслар уюштирган бўлиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақида у Твиттердаги саҳифасида ёзган.
"Энди жиддий. ФСБ/ПВК Мудофаа вазирлиги/Бош штаб раҳбариятини еб қўйишга уринмоқда. Ходимлар алмашинувидан бир лаҳза олдин ФСБ нокдаун бўлди: улар Путин кўпригидаги портлашни «ўтказиб» юборишди. Энди Мудофаа вазирлиги жанубдаги бўлажак мағлубиятларда ФСБни айблаши мумкин. Кўприкни ким портлатгани ҳали аниқ эмасми? Эслатиб ўтамиз, юк машинаси Россия Федерациясидан кириб келган", — деб ёзади Президент офиси раҳбари маслаҳатчиси.
Аввалроқ Подоляк Қрим кўпригидаги ёнғинга изоҳ берар екан, "барча ноқонуний нарсаларни йўқ қилиш кераклигини" таъкидлаган эди.
Подоляк Қрим кўпригидаги портлашни ким уюштирганини тахмин қилди
Украина президенти офисида Қрим кўпригидаги портлаш ФСБ ва Россия ҳарбийлари ўртасидаги қарама-қаршилик натижаси бўлди, деб ҳисоблашмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш