Мухолифатдаги Республикачи Халқ партиясининг аёлларга жамоат жойларида бош кийим кийиш ёки киймаслик ихтиёрини бериш учун қонунларни ўзгартириш чақириғига изоҳ берар экан, Эрдўғон: "Бу муаммонинг ечимини қонунда эмас, Конституцияда белгилаб қўяйлик" деди.
Унинг таъкидлашича, партиясининг саъй-ҳаракатлари туфайли турк аёллари ниҳоят ҳижоб ўраш эркинлигига эришган. «Умуман кийим, хусусан, ҳижоб масаласи инсоннинг табиий ҳуқуқидир. Бу қонунлар ёки Конституция билан тартибга солинмаслиги керак. Аммо бугунги кун тартибида бўлгани учун мен давлат секторида ишлайдиган аёлларнинг рўмол ўраш ҳуқуқини таъминлайдиган 5735-сонли Конституциявий тузатишни қабул қилишни таклиф қиламан, бу ўзгартиришга зид бўлган ҳеч қандай қонунни амалга ошириш мумкин эмаслигини аниқ тушунтириш» - деди у.
Эслатиб ўтамиз, турк аёллари мактаб ва университетларда, шунингдек, улар ишлаган ҳар қандай жамоат ташкилотларида рўмол ўрашни тақиқловчи қонунларга қарши ўнлаб йиллар давомида курашган. Бу сиёсат мамлакатдаги аёлларнинг аксарияти ҳижоб ўрашига қарамай амалга оширилди. Республика Халқ партияси эса аёллар кийимини танлаш ҳуқуқига қўйилган бу чекловларни қўллаб-қувватлади. Хусусан, унинг раҳбари Камол Киличдароғлу "рўмол замонавий демократияга таҳдид солиб, жамоат тартибига, тинчлик ва бирликка зиён етказади", деб таъкидлади.
Эрдўған аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқарада бўлиб ўтган Адолат ва тараққиёт партияси қурултойида аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқига конституциявий кафолатлар яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб хабар берди Sabah нашри.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси