Gulf News хабар беришича, сунъий интеллектга асосланган "Виртуал ифта" (фатво бериш жараёни) деб номланган дастур интернет чат орқали диний саволларни қабул қилади ва тегишли фатво билан жавоб беради.
Ҳозирда у намозга оид 200 га яқин мавзуда фатво бера олади, деди Ислом ишлари ва хайрия ишлари бошқармаси (IACAD) ифта бўлими бошлиғи Тарик ал-Эмадий.
Хизмат ислом уламоси саволга жонли ёки телефон орқали жавоб берадиган анъанавий ёндашув ўрнини босади.
Виртуад ифта сешанба куни Дубайда IACAD томонидан расман ишга туширилди, у ерда уч кунлик кўргазма иштирокчиларга янги хизматдан фойдаланиш имконини берди.
Ҳозирда хизмат биринчи тажриба босқичида, гарчи "Виртуал ифта" IACAD веб-сайтида инглиз ва араб тилларида онлайн режимида мавжуд.
Кейинги босқичларда хизмат Whatsapp мессенжерида ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда ва у рўза, таҳорат ва бошқалар каби кўпроқ мавзуларни қамраб олади, деб ёзади Gulf News.
IACAD веб-сайтида «Chat with us» белгисини босиш орқали хизматдан фойдаланиш мумкин.
Савол мавзусини танлагандан сўнг, қуйидаги хабар пайдо бўлади: "Ҳурматли савол берувчи, саволларингизга жавоблар сунъий интеллект технологияси ёрдамида автоматик тарзда ишлаб чиқарилади. Эҳтиёт чораларига қарамай, хатолар ҳар доим ҳам мумкин. Ҳар қандай хатолик бўлса, биз билан боғланинг. Аллоҳ сизни мукофотласин".
IACAD бош муфтийси Муҳаммад Айяд Аюб ал-Кобаисининг айтишича, Виртуал ифта департаментга келадиган кўп сонли - Khaleej Times маълумотларига кўра, йилига 130 мингга га яқин саволларни ҳал қилишда ёрдам беради.
Фатво генераторининг тўғрилигига келсак, Khaleej Times Ал Кобаиси сўзларидан иқтибос келтиради: "Агар виртуал ёрдамчи берилган мавзу/саволга 85 фоиз ишонч ҳосил қилмаса, у жавоб бермайди".
Бундай ҳолда, хизмат фойдаланувчига саволни такрорлаш имкониятини беради.
Албатта, бундай хизмат ижтиҳодни талаб қилмайдиган энг оддий саволларга жавоб беради. Кейинчалик мураккаб масалалар, айниқса савдо ёки мерос билан боғлиқ бўлганлар, яқин келажакда сунъий интеллектга ишониб топширилмаслиги мумкин. Шунга қарамай, бундай саволларнинг вақти келишини инкор этиб бўлмайди. Шунда муқаррар савол туғилади – виртуал хизмат бутун тирик муфтийлар ва факиҳларнинг ўрнини босадиган вақт келадими?
Бирлашган Араб Амирликларида сунъий интеллект фатво беришни бошлаган
Бир икки йил олдин Дубай сунъий интеллект орқали турли масалалар бўйича фатволар бериладиган "дунёдаги биринчи" сервисни ишга туширган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар