close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Саломатлик

Саломатлик (395)

«Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир» (ҳадис)

Душанба, Дек 24 2018

Сўнгги пайтларда у ҳақида кўп гапирилаётган онкология юқумли эканлиги тиббиёт билан боғлиқ афсоналардан бири ҳисобланади. Бу ҳақида эксперт-онколог, «Европейская клиника» бош врачи Андрей Пылев маълум қилди. Бунда бемор билан мулоқот қилган ҳолда тўғридан-тўғри касал юқтириб олиш мумкин эмас. Бу назарий жиҳатдан фақат донордан шикастланган ҳужайраларни кўчириб ўтказишда рўй бериши мумкин, қайд этади шифокор.

Сешанба, Дек 18 2018

Тиббиёт деганда кўз олдимизга нима келади, нимани тасаввур қиламиз? Касалхона, поликлиника, оқ халатли шифокор, қўлида шприц ва таблеткалар бўлган ҳамшира, касаллик варақаси, дорихона, рецепт ва ҳ.к. соғлиқни сақлаш ва тиббиётнинг бу барча «ҳузур-ҳаловатлари» бизга болаликдан маълум ва замонавий жамият ривожланишининг натижаси саналиб, ўз-ўзидан бўлиши лозим бўлган деб қабул қилинади.

Душанба, Дек 10 2018

Охирги ўн йилликларда фан-техника соҳасида эришилаётган ютуқлар билан боғлиқ ахлоқий мураккаб масалалар (дилеммалар), хоҳ диний, хоҳ дунёвий жамият бўлса-да, ҳар қандай кўринишдаги жамиятга даҳл қилмоқда. "Бунда биоахлоқ (биоэтика) соҳасидаги секуляризация ҳодисаси биоэтика борасидаги баҳс-мунозараларда устунлик қилмоқда. 

Сешанба, Дек 04 2018

Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам : «Ҳилба билан даволанинг» деб айтганлар (заиф). Табиблар: «Агар одамлар хилбанинг фойдасини билишганда эди, уни олтиннинг баҳосига сотиб олишарди», деб айтишган. Инглиз олими Клебер : «Агар барча дориларни мезоннинг бир палласига, ҳилбани иккинчи палласига қўйсангиз, мезон тенг бўлади», – деб айтган.

Сешанба, Дек 04 2018

Замонавий (исбот талаб қилувчи) тиибиётнинг гипнозга муносабати: 1960 йил Америка Тиббиёт Ассоциацияси ва 1958 йил Британия Тиббиёт Ассоциацияси, Америка Психологик Ассоциацияси расман гипнозни клиник мақсадлар учун тасдиқлади.
1983 йилдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) гипнозни терапевтик усул деб тан олди. [1]

Душанба, Дек 03 2018

Ар-Риёднинг ўтган сонларида сурма ясаладиган моддалар таркибида қўрғошин миқдори катта эканлиги ва бу сурмадан фойдаланиш одамларга катта зарар келтириши ва бу зарар ҳомиладор аёлга, айниқса – она қорнидаги болага ва эмизикли болаларга зарар келтириши айтиб ўтилганди. Қўрғошин одам организмига ва унинг тўқималарига кириб келадиган асосий йўл бу – нафас олиш аппаратидир.

Душанба, Дек 03 2018

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. Унда очга таом, касалга шифо бордир», - дедилар» (Табароний ривояти)

Душанба, Дек 03 2018

Сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади, шу тариқа бу пайтда қон томири дам олади, инсон саждадан кейин тиззалаб ўтирганда эса қон томиридаги босим тик турган ҳолатдагининг ярмига пасаяди, шу тариқа қон томирига босим яна пасаяди.

Душанба, Дек 03 2018

Жаҳоннинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир вақтда Аллоҳ Таоло тарафидан инъом этилган Ислом жуда кўп касалликлардан сақланиш имкониятини бермоқда. Беш вақт намоз, ҳалол таомлар билан овқатланиш, Рамазондаги рўза, одатий вақтда кўп еб қўйишдан тийилиш ва умуман олганда саломатлик учун зарар бўлган нарсалардан ўзини тийиш инсон саломатлиги учун хизмат қилмоқда.

Якшанба, Нояб 25 2018

"Олимларнинг аниқлашича, қанднинг шаклларидан бири ўсимта ва шишларни кичрайтиришга хизмат қилиши ва саратонга қарши препаратлар самарадорлигини ошириши мумкин", - таъкидлайди The Times. Журналист Хелен Паттикнинг изоҳ беришича, гап манноза – айрим мевалар ва сабзавотлар таркибида бўладиган моносахарид ҳақида бормоқда.

Чоршанба, Нояб 07 2018

Ўсиш гормонининг аҳамияти. Чўчқа гўшти таркибида яллиғланиш, гипертрофия ва тўқималар бўртиши жараёнлари (акромегалия, семириш, патологик, жумладан, хатарли катталашувлар) ривожланишига сабабчи бўладиган катта миқдордаги ўсиш гормонлари бор.

Сешанба, Нояб 06 2018

Араб тилида ҳижома сўзи “ал-ҳажм” ўзагидан келиб чиққан бўлиб, у “сўриш” деган маънони англатади. Ал-Ҳижома термини қон олдириш борасида ишлатилиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳим суннатларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда организмимиз турли хил токсинлар билан сув, ҳаво, озиқ-овқат ҳамда вакцина ва дори-дармонлар орқали заҳарланмоқда.

Жума, Нояб 02 2018

NutriNet-Santé лойиҳасини ишга туширган франциялик парҳезшуносларнинг аниқлашича, айрим маҳсулот турлари саратонга қарши самарали терапия ролини ўйнашга қодир экан. Бунда организмда яллиғланиш умумий даражасини қисқартириш ва онкологияга қарши курашиш учун асосий восита деб тадқиқотчилар натурал маҳсулотлар – мева ва сабзавотлар, шунингдек, органик тоифадан гўшт ва балиқ маҳсулотларини айтдилар, - ёзади Лайф.ру.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase