close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар: Кичик миқдордаги спиртли ичимликлар саратонга олиб келиши мумкин

Спиртли ичимликларни ҳаттоки ўртамиёна миқдорда истеъмол қилиш ҳам саратон вужудга келиш рискини оширади. Бу ҳақида «Британия тиббиёт журнали»да яқинда пайдо бўлган мақолада айтилган, дея хабар беради «Русская служба Би-би-си».
Нашр америкалик тадқиқотчиларнинг 100 мингдан ортиқ қатнашчи иштирок этган иккита йирик тадқиқоти натижалари билан танишиб чиқди.

Спиртли ичимликларнинг ўпка саратони билан боғлиқлиги энг яққол кўзга ташланди.
Экспертларнинг ҳисоблашича, тадқиқот натижалари шифокорларнинг спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш ва айрим кунлар тўлиқ воз кейиш зарурлиги ҳақидаги фикрларини тасдиқлайди.
Спиртли ичимликлар истеъмол қилишнинг кафолатланган хавфсизлик даражаси йўқ, таъкидлайди улар.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, аёлларда спиртли ичимликлар билан боғлиқ саратоннинг, айниқса, кўкрак саратонининг ривожланиш риски ҳатто кунига кичик миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганда ҳам ортади.
Ҳеч қачон тамаки чекмаган эркакларда аниқ бир алоқа кузатилмади, лекин маълум бўлишича, тамаки чекадиган ёки қачондир тамаки чеккан эркаклар орасида кичик миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳам айрим саратон турлари, жумладан, оғиз бошлиғи, томоқ, қизилўнгач, жигар ва ичак саратони пайдо бўлиш рискини оширади.
Торонто зарарли одатларга қарши кураш ва руҳий соғлиққа кўмаклашиш Маркази ходими Юрген Ремнинг айтишича, оиласида саратонга чалинганлар бўлган кишилар умуман спиртли ичимликлардан воз кечиши керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase