close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пайғамбарга ортиқча ҳурмат кўрсатмоқ

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзини ўта ортиқ ҳурмат қилишларини хуш кўрмас эди. У киши шундай буюрганлар: "Насронийлар Марям ўғли Ийсони мақтаганлари каби мени мақтаманг. Мен бир қулман. Мени Аллоҳнинг қули ва Расули деб атанг".

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзини ўта ортиқ ҳурмат қилишларини хуш кўрмас эди. У киши шундай буюрганлар: "Насронийлар Марям ўғли Ийсони мақтаганлари каби мени мақтаманг. Мен бир қулман. Мени Аллоҳнинг қули ва Расули деб атанг".

Қуръон унинг қуллигини тасдиқлаб, буни бир юксак мақом сифатида талқин қилади: "Бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га бирон эгрилиги бўлмаган расо китоб—Қуръонни нозил қилгандир". (Қаҳф сураси 1)
"У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир." (Ва-н-нажм сураси 4)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзининг шахсини кўтар-кўтар қилишларни манъ қилар эди. Ҳақ ва тўғри сўзлаганларни намуна қилиб кўрсатарди.
Абу Довуд Абдуллоҳ бин Шоҳиёрдан шундай ривоят қилади: "Мен Амир ҳайъати билан пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг олдига борган эдим. Унга сиз бизнинг жанобимизсиз, дедик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом жанобимиз Аллоҳдир, дея жавоб берди". Анас разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади. "Баъзи инсонлар шундай дер эдилар: Эй Аллоҳнинг элчиси, эй хайрлимиз, эй хайрлимизнинг ўғли, эй ҳазратимиз, эй ҳазратимизнинг ўғли! Бунга жавобан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом: "Эй инсонлар, сўзларингизга диққат қилинг. Шайтон сизни алдамасин. Мен Аллоҳнинг қули ва расулиман. Аллоҳ менга берган мақомдан баландда туришни истамайман", дер эдилар. (Насоий)
"Бир одам пайғамбаримизга Аллоҳ ва сен истасанг, деди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом унга: "Мени Аллоҳга шерик қилаяпсанми?, фақат Аллоҳ истаса, денглар", деб жавоб берди. (Насоий)

Шайх Юсуф Қаразовийнинг "Тавҳид ҳақиқати" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase