– Таркибида ёғлилик даражаси 32% бўлган таом ҳазм қилиш тизими учун ҳақиқий синов эди. Қатнашчиларнинг бир гуруҳига қора чой ичишга рухсат берилди, иккинчи гуруҳ қатнашчилари эса ярим шиша (300 мл) вино ичишди. Шунингдек, айрим қатнашчиларга тушликдан сўнг кучли спиртли ичимликлар ичиш таклиф қилинди, бошқалар оддий сув ичиш билан чекланди".
"Эксперимент қатнашчилари қанчалик кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса, уларнинг овқат ҳазм қилиши шунчалик қийинлашди. Фақат винонинг ўзи ошқозоннинг секинроқ бўшашига хизмат қилди. Кучли спиртли ичимликлар ҳазм қилишни янада секинлаштирган", - дейилади мақолада.
"Ошқозон аслини олганда ҳудди насос каби ишлаган ҳолда овқатни ичак томон сурадиган катта бир мушак ҳисобланади", - дейди Вуппертал гастроэнтерология клиникаси директори Кристиан Принц. Унинг сўзларига қараганда, спиртли ичимликлар, афтидан, ошқозонни ишлашга ундайдиган асаб ҳужайраларини блокировка қилади.
"Унинг сўзларига кўра, шерри, портвейн, пильзен пиво, айрим навдаги просекко каби ичимликлар таркибида бўлган аччиқ моддалар ошқозон шиллиқ пардасиинг маълум бир ҳужайраларини уйғотади. Бу пировардида ҳазм қилишни соддалаштириши мумкин, лекин бундай самара спиртли ичимликлар билан асло боғлиқ эмас. Агар аччиқ моддалар ҳақида гапирадиган бўлсак, эспрессо, унинг фикрига кўра, худди шундай таъсир кўрсатади", - дейди Беррес.
"Бундан ташқари, ҳар бир киши ўз организми меъёрини билиши керак. Принцнинг сўзларига қараганда, соғлом аёлнинг жигари 30 гр, эркакнинг жигари эса 50 гр қийинчиликсиз бардош бера олади. Бунда 330 мл пивода 13 гр алкоголь, 200 мл шаробда - 16 гр алкоголь, 100 мл шеррида - 16 гр алкоголь ва 20 мл вискида - 7 гр алкоголь бўлади".
"Тадқиқотлардан бирининг кўрсатишича, тез ҳазм қилиш учун энг яхши восита – овқатлангандан сўнг шошилмасдан пиёда сайр қилишдир", - хабар беради Der Spiegel.
Спиртли ичимликлар ҳазм қилишда ёрдам берадими?
"Кучли спиртли ичимликлар ҳақиқатдан ҳам ёғли овқатларни ҳазм қилишга ёрдам берадими? Афтидан, тахмин қилинаётган ижобий таъсир плацебо самараси бўлиб кўринади, холос", - деб ёзади Der Spiegel журналисти Ирен Беррес. "2010 йил швейцариялик олимлар томонидан ўтказилган кичик бир эксперимент доирасида 20 нафар қатнашчига хом фондю билан тўйиб овқатланиш таклиф қилинган, - ҳикоя қилади журналист.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси