close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар: гомосексуаллар саратонга бошқалардан кўра кўпроқ чалинади

 «ЛГБТ-ҳаракати» қатнашчилари, атеистлар ва уларнинг тарафдорлари гомосексуалликни тарғиб қилиш, уни соғлом ва тиббиёт, психология ва педагогика нуқтаи назаридан фойдали, деб тан олишни талаб қилган ҳолда турли мамлакатларнинг сиёсий дастурлари ва жамоатчилик фикрига босим ўтказмоқда. Шу аснода, олимлар жинсий хулқ-атворнинг ушбу тури билан боғлиқ янги ва янги муаммоларни ёритиб беришда давом этмоқда.

Хусусан, «The Lancet Oncology» журналида 2012 йилнинг декабрида гомосексуал жинсий алоқалар ва саратонга чалиниш билан боғлиқ: «Саратон ва гомосексуал алоқа қиладиган эркаклар: тизимли шарҳ» илмий мақолалар тизимли шарҳи чоп этилди. Шарҳ доктор У. Бёмер, Т.П. Кули ва М.А. Кларк томонидан тайёрланди. Муаллифлар қўйилган тадқиқот вазифасига мос келадиган 47 та илмий мақолани танлаб олиб, таҳлил қилдилар ва кўпчилик муаллифлар гомосексуал жинсий алоқалар саратонга чалиниш рискини сезиларли даражада оширади деган фикр борасида якдил эканликларини аниқладилар.
Кўриб чиқилган 47 та мақоладан 17 таси йўғон ичак саратони, жумладан, орқа чиқиш канали ВПЧ-инфекцияси (инсон папилломавируси) риск омилларига бағишланган. Муаллифлар «асосан гетеросексуал жинсий хулқ-атвордан вз кечиш йўғон ичак саратони ривожланиш рискини жиддий ошириши»ни кўрсатган. Мақолалардан бирида олимлар айтишича, «орқа чиқиш канали ВПЧ-инфекцияси ва йўғон ичак цитологиясида аномалликлар кўпроқ гомосексуал ёки бисексуал йўналишдаги болаларда учрайди».
ВИЧ билан касалланган шахслар учун клиника амбулатория беморлари орасида ўтказилган француз тадқиқоти муаллифларининг маълумот беришича, «гомосексуал алоқага киришадиган эркаклар орасида ВПЧ-инфекция томир орқали гиёҳвандлик воситалари қабул қиладиган гетеросексуаллар билан таққослаганда кўпроқ учрайди (мос равишда 85% ва 46%), «уларда бир неча хил ВПЧ турлари анча кўпроқ учрайди» (мос равишда 61% ва 26%), «гомосексуаллар цитологиясида аномалия ҳам анча кўпроқ бўлган» (мос равишда 72% ва 36%).
Бразилиялик олимларнинг аниқлашича, «гомосексуал жинсий алоқа қиладиган эркакларда интраэпителиал жароҳатлар ВИЧга чалинган гетеросексуал эркаклар ва анал секс реципиенти ролида иштирок этмайдиган ва ВИЧга чалинмаган аёлларга қараганда кўпроқ учрайди».
47 та мақоладан 9 таси аҳолининг бошқа гуруҳлари билан таққослаганда, гомосексуал эркакларда 8 турдаги герпес номутаносиб равишда тез-тез учрайди. Бу тадқиқотлар муаллифлари ушбу вирус, исботлаб берилганидек, Капоши саркомаси номи остида маълум бўлган тизимли саратон касаллиги ривожланишига олиб келишини кўрсатади.
Шарҳда тақдим этилган ишлар гомосексуаллар орасида бошқа қатор касалликлар статистикасини ҳам кўрсатади. Хусусан, 1990 йилдан 2002 йилгача бўлган даврда гепатит Б га (у жигар саратонига олиб келиши мумкин) чалинганлар умумий сони 67% қисқарганига қарамай, «худди шу даврда гомосексуал эркаклар орасида гепатит Б га чалинганлар сони 7% дан 18%гача ортган». Бир жинсли алоқалар ва иммунитет ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланиб, бу ўпка касалликлар тарқалишида ўз аксини топади. 18 дан 24 ёшгача бўлган 75164 нафар талаба ўртасида маълум бўлишича, гомосексуаллар ва лесбианлар ўртасида «ўткир респиратор касалликларга чалиниш ҳолатлари» анъанавий гетеросексуал қарашларга амал қиладиган шахслар билан таққослаганда «жуда кўп учрайди» (тенгсизлик коэффициенти 1-38). Гетеросексуаллар билан таққослаганда бисексуалларда синусит (1-15), астма (1-37) ва бронхит (1-19) «анча кўпроқ» учрайди.
Тадқиқотчилар ОИТСга чалинганлар орасида тирик қолиш коэффициентига бағишланган иккита илмий ишни ҳам таҳлил қилиб чиққанлар. «Гомосексуаллар орасида ўлим кўрсаткичлари гетеросексуал эркаклар ва аёллар ёки қон томири орқали гиёҳвандлик воситалари қабул қилган эркаклар билан таққослаганда анча юқори бўлган».
Мутахассислар томонидан гетеросексуаллар билан таққослаганда ҳеч қандай ижобий истиқболлар ҳақида маълумот аниқланмаган.

Шархни тайёрлаган: О. Кухтенкова (Семейная политика.РФ)
Абу Муслим таржимаси

Ссылка на научную публикацию: Dr Ulrike Boehmer, Timothy P Cooley, Melissa A Clark. « Cancer and men who have sex with men: a systematic review» // The Lancet Oncology, Volume 13, Issue 12, Pages e545 — e553 —  December 2012.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase