Бундай ҳолатлар рўй берган ва бунда айрим ҳолатларда иммунитет кўчириб ўтказилган саратонга чалинган ҳужайралар устидан ғолиб чиққан. Бироқ саратон вужудга келишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган юқумли касалликлар мавжуд. Тиббиёт ходимлари уларни вирусли-ассоциацияланган ўсимталар деб атайди. Улар қаторида - Helicobacter pylori бактерияси ва инсон папилломаси вируси бор.
Қизил гўшт ва ундан ҳосила саноат маҳсулотлари (колбаса, консерва) истеъмол қилиш айрим манбалар таъкидлаганидек, саратон рискини жиддий оширмайди. Ҳар куни бундай маҳсулотлардар 100 гр истеъмол қилиш колоректал саратон (ичак саратони) ривожланиш эҳтимолини сезиларсиз ошириши мумкин. Мувозанатсиз руҳият, стресс, хафагарчилик ва бошқа психологик омиллар тўғридан-тўғри саратонга таъсир этмайди. Улар нотўғри турмуш тарзига олиб келиши мумкин: тамаки чекиш ва ортиқча овқат ейиш саратон касалликлари эҳтимолини оширади.
Қайд этилишича, одамлар илгари саратон касали билан оғримаганлиги афсонадир. Ушбу касалликнинг «сезиларли» эканлиги умр узоқлиги билан боғлиқ: одамларнинг 77%ида ўсимта 55 ёшдан кейин вужудга келади. Тадқиқотчиларга маълумки, онкология ривожланиши битта ҳужайрадан бошланади. Сўнгра у кўпая бошлайди, шикастланган ҳужайралар дастурлаштирилган ҳужайра ўлимига барқарор бўлади, яъни «ўлмас»га айланади. Баъзида мос келувчи жараёнлар йиллар талаб қилади, шу сабабли касалликни илк босқичда ташхис қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Саратон касаллигининг асл сабаблари маълум бўлди
Сўнгги пайтларда у ҳақида кўп гапирилаётган онкология юқумли эканлиги тиббиёт билан боғлиқ афсоналардан бири ҳисобланади. Бу ҳақида эксперт-онколог, «Европейская клиника» бош врачи Андрей Пылев маълум қилди. Бунда бемор билан мулоқот қилган ҳолда тўғридан-тўғри касал юқтириб олиш мумкин эмас. Бу назарий жиҳатдан фақат донордан шикастланган ҳужайраларни кўчириб ўтказишда рўй бериши мумкин, қайд этади шифокор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси