close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Якшанба, Март 17 2024

Ҳарурия фирқаси тарафдорлари Али ибн Абу Толиб (р.а.)га: «Сен ўз тинчлигингни ўйлаб, душманинг фойдасига ҳукм чиқардинг, шунинг учун сенинг динингга шубҳамиз бор», деб унга итоат қилишдан бош тортиб, Ҳарура(Ҳарур - Ироқнинг Куфа шаҳри яқинидаги жой номи.) қишлоғига бориб макон тутганлари учун уларни «Ҳарурийлар» деб номланади. Шунингдек, бу фирқа аъзолари: «Биз ўзимизни Аллоҳ таоло йўлига сотганмиз», деганлари учун уларни «Шуротлар» ва Ҳазрат Али (р.а.)га шаккокларча қарши чиққанликлари сабаб «Шаккокийлар» деб ҳам аталганлар.

Шанба, Март 16 2024

ПАCЭ 2024 йилги сайловлардан кейин Путиннинг ноқонунийлиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бунинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида сиёсатшунос Александр Морозов изоҳ беради.

Пайшанба, Март 14 2024

Юқоридаги матнда келтирилган гапира олмайдиган сўзи “симмит” деб ёзилган. У сукут қилиб, гапирмайдиган одам бўлиб, ҳеч қанақа соқовлик ва касаллиги бўлмайди. Гапирса, яхши гапиради. Кўпчилик салафи солиҳларнинг ҳолати шундай эди:
Агар улар сукут қилса, уларга чирой бўлар,

Пайшанба, Март 14 2024

Волга бўйи татарларининг ислом амалиётидаги сўфийлик анъанаси чуқур тарихий илдизларга эга. 12-асрдан бошлаб Ясавий тариқати Ўрта Осиёдан Волгабўйигача кириб бориб, Волга Болгария элитаси, Олтин Ўрда ва унинг парчаланишидан кейин вужудга келган Татар хонликлари орасидан ўз издошларини топди. Яссавий тариқатига параллел равишда 16-асрда Волгабўйида Нақшбандия тариқати кенг тарқалди. У 16-асрда Ясавий тариқатини бутунлай сиқиб чиқарди, шундан сўнг 20-асргача Волгабўйи мусулмонлари орасида Нақшбандия тариқатинниг турли тармоқлари ҳукмронлик қилди.

Чоршанба, Март 13 2024

Фарзларнинг нафллардан муқаддамлигида шубҳа йўқ. Аммо фарзларнинг ўзи ҳам ҳар турлидир:

Душанба, Март 11 2024

Нурчилар: Бу жамоа сиёсий ҳаракатдаги партияларга қараганда кўпроқ тасаввуф йўналишига яқинроқ исломий жамоа бўлиб, асосий мақсади Усмонийлар халифалиги ағдарилгандан кейин ҳокимият тепасига келган Мустафо Камол Отатуркнинг дунёвий давлат тузумига қаршилик қилишдир.

Шанба, Март 09 2024

Боко ҳарам: Нигериялик радикал ислом ташкилоти. 2002 йилдан бери маълум. Боко ҳарам ташкилотига Муҳаммад Юсуф Майдугури шаҳрида асос солган. Ташкилотнинг асосий мақсади бутун Нигерияда ғарбона ҳаёт тарзига барҳам бериб, шариатни ўрнатишдан иборат. Ташкилот томонидан 2009 йил июлида Шимолий Нигерияда (ўчоғи Баучи штати) христиан черковларига ва полиция маҳкамасига ҳужум қилишни уюштирилган.

Шанба, Март 09 2024

Владимир Зеленский Туркияга уруш пайтида ва нисбатан қисқа вақт ичида иккинчи марта ташриф буюрди ва бу ҳозирги қийин вазиятда ҳар икки томон учун бу алоқалар муҳимлигини яна бир бор таъкидлайди. Охирги марта олти ойдан сал кўпроқ вақт олдин, 2023 йил 7 июлда бўлган. Ва фақат кун тартибидаги фарқдан, бу вақт ичида вазият қанчалик ўзгарганлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Пайшанба, Март 07 2024

Ат-такфир вал-ҳижра(Ат-такфир вал-ҳижра - [араб. - куфрда айблаш ва ҳижрат].): 1971 йилда Шукрий Мустафо (1942-1978) томонидан Мисрда ташкил топган бу оқимнинг асосий ғояси бутун бир жамоаларни, ҳатто давлатларни имонсизликда (исломдан қайтишда) қоралашдан иборат бўлиб, шу асосда бу давлатларга зулм, куч ишлатиш маъқулланган. Шукрий Мустафо ва унинг сафдошлари Миср жамияти ислом қарашларига тўғри келмаслиги ва бундай давлатдан кетиш керак деган хулосага келганлар. Бу хулосадан кейин 1973 йилда «такфирчилар» Мисрнинг кам аҳолили тоғолди ҳудудига кўчиб кетганлар.

Сешанба, Март 05 2024

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга бир кишининг чақимчилик қилиши хабари етиб келди. Шунда Ҳузайфа: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди.

Душанба, Март 04 2024

Туркия Президенти Анталиядаги дипломатик форумда сўзга чиқди

Якшанба, Март 03 2024

Макка масжиди Ҳаром ректори Шайх Абдураҳмон Ал-Судаис ҳаром масжидга Фаластин байроғи билан келган ҳар қандай шахс ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди.

Якшанба, Март 03 2024

Албатта, Қуръон ва ҳадисдан хукм олиш, ундаги ҳукмларни истинбот қилиш (чиқариб олиш) ҳар кимнинг ҳам кўлидан келмайди. Бунинг учун, кишини фатво рутбасига, Исломнинг асосий масдарларидан ҳукм олишга ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаш билан бирга яна икки илмни билиш лозимлиги айтилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase