close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Йўқдан бор бўлган. Катта портлаш назарияси

Коинотдаги тартиб - Яратувчи мавжудлигини шак-шубҳасиз исботлайди. Чексиз коинотимиз қандай вужудга келгани, унинг ҳаракатда ёки ҳаракатсиз туриши, ундаги тартиб ва мувозанатни ушлаб турадиган қонунлар қандай ишлаши одамларни ҳар доим қизиқтириб келган. Асрлар давомида олимлар ва мутафаккирлар бу масалада сон-саноқсиз тадқиқотлар ўтказган ва кўплаб назариялар таклиф қилган.

XIX аср илмий фикрида асосий ва устунлик қиладиган йўналиш шуни белгилаб берганки, Коинот бу – азалдан мавжуд бўлган ва абадий мавжуд бўладиган, материянинг ҳажман чексиз тўпламидир.
Материалистик фалсафа учун негиз яратишда бундай қараш Яратувчи мавжудлигини инкор қилган ва Коинотнинг ибтидоси ҳам бўлмаган, интиҳоси бўлмайди деб таъкидлаган.
Материализм бу – материяни ягона мутлақ моҳият деб ҳисоблайдиган ва материядан бошқа ҳар нарсани инкор қиладиган фалсафий тизимдир. Тарихи Қадимги Юнонистонга бориб тақаладиган ва XIX асрда яна оммалашган бу фалсафий тизим Карл Маркснинг диалектик материализм ҳақидаги таълимотида янада шуҳрат топган.
Материалистлар чексиз Коинот моделини ўз атеистик фалсафасининг асосий таянчи деб ҳисоблаган. Масалан, файласуф-материалист Георг Полицер ўзининг «Фалсафанинг фундаментал асослари» деб номланган асарида айтишича «Коинот бу – яратилган объект эмас», у яна қуйидагича қўшимча қилган: «Агар у яратилган бўлганида эди, Худо уни бир лаҳзада ва ҳеч нарсадан яратишига тўғри келган бўларди».
Полицер Коинот ҳеч нарсадан яратилган эмас деб таъкидлаганда у XIX асрда қабул қилинган Коинотнинг статик моделига таянган ва илмий далил келтиряпман деб ўйлаган. Бироқ XX асрда фан ва техниканинг ривожланиши материализмнинг фундаментал тезиси бўлиб хизмат қилган Коинот статиклиги ҳақида ибтидоий тасаввурни узил-кесил йўққа чиқарди. Маълум бўлишича, Коинот материалистлар ҳисоблаганидек, статик эмас, балки аксинча – доимий кенгайиб борадиган экан. Бунинг устига, замонавий физик олимларнинг кўплаб экспериментлари, кузатув ва ҳисоб-китоблари Коинотнинг ибтидоси бўлгани ва у бир лаҳзада – жуда кучли портлаш натижасида пайдо бўлганлигини исботлаб беради.
Бугунги кунда бу далиллар барча илмий жамиятлар томонидан қабул қилинади. Бу муҳим маълумотлар фан учун ошкор бўлганлиги эса айрим инқилобий кузатувлар ва кашфиётлар натижаси бўлди.
1929 йил Калифорнияда жойлашган Маунт Уилсон обсерваториясида Эдвин Хаббл исмли америкалик астроном астрономия тарихидаги муҳим кашфиётлардан биринининг муаллифи бўлди. Улкан телескоп орақали юлдузларни кузатар экан, у Ердан узоқлашганлик даражасига қараб юлдузлар қизғиш нур таратишини аниқланади. Бу эса уларнинг биздан «узоқлашиши»ни англатарди.
Физиканинг фундаментал қонунларига мувофиқ, кўзга кўринадиган спектр диапазонида кузатув нуқтасига интиладиган ёруғлик нурлари бинафшаранг қисмга интилади, кузатувчидан узоқлашаётган нурлар эса қизил қисмга тортилади. Хабблнинг кузатувлари давомида аниқландики, юлдузлар нури спектрнинг қизил қисмига интилар экан. Бу эса уларнинг биздан мунтазам узоқлашишини англатади, бу кашфиёт илм-фан оламида кенг шов-шувларга сабаб бўлди.
Маълум вақт ўтгач, Хаббл яна бир муҳим ихтиро қилди: юлдузлар ва галактикалар нафақат биздан, балки бир-биридан ҳам узоқлашар экан. Хабблнинг бир-биридан мунтазам узоқлашиб борадиган осмон жисмлари ортидан кузатувлари асосида қилиш мумкин бўлган ягона хулоса шундаки, Коинот доимий равишда кенгайиб бормоқда.
Яққолроқ кўриниши учун Коинотни аста-секинлик билан ҳавога тўлиб бораётган пуфакка ўхшатиш мумкин. Пуфак иширилганда унинг юзасидаги нуқталар бир-биридан узоқлашгани каби, Коинотнинг кенгайиши билан галактикалар ҳам мунтазам равишда бир-биридан узоқлашиб боради.
Моҳиятан, «Коинотнинг кенгайиш қонуни» узоқ вақт олдин очилган. Назарий физика бўйича ҳисоб-китоблар асосида XX асрнинг машҳур олимларидан бири бўлган Альберт Эйнштейн Коинот статик бўла олмайди деган хулосага келди. Бироқ, ўша пайтда умумий эътироф этилган статик Коинот модели билан зиддият юзага келмаслиги учун бу хулосаларни бир четга суриб қўйди. Кейнироқ буни у «илмий карьерамда йўл қўйган энг катта хатоим» деб атайди.
Ҳозирда Коинотнинг кенгайиши ҳақида исботлаб берилган гипотеза шундан иборатки, агар вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганида эди, Коинотнинг ягона нуқтадан пайдо бўлгани яққол кузатилган бўларди. Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, бутун материя унга асосланадиган бу «ягона нуқта» «нолга тенг ҳажм» ва «чексиз зичлик»ка эга бўлиши лозим бўларди. Коинот ҳақиқатда нолга тенг ҳажмга эга бўлган ягона нуқтанинг портлаши натижасида пайдо бўлган. Коинотга асос солган бу жуда кучли портлаш «Катта портлаш» деб ном олди ва ҳозирда ҳам шундай деб аталмоқда.
Айтиш жоизки, «нолга тенг ҳажм» бу – тавсифий мақсадлар учун фойдаланиладиган назарий тушунча. Фан «ҳеч нарса» тушунчасини аниқ ва ишонарли қилиб тавсифлай олмайди. У инсон тушуниши доирасида четда бўлиб, шу сабаболи олимлар томонидан «нолга тенг ҳажмли нуқта» сифатида таърифланади. Аслида эса, «ҳажмсиз нуқта» айнан «ҳеч нарса»дир.
Шундай қилиб, маълум бўлишича, Коинот моҳиятан, ҳеч нарсадан пайдо бўлган. Замонавий физиклар томонидан фақат XX асрга келиб очилган бу далил Қуръонда ўн тўрт аср муқаддам қайд этиб қўйилган:
«У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир» (Анъом сураси, 101).
Катта портлаш назарияси шуни кўрсатадики, дастлаб Коинотда ҳамма предметлар битта бўлган, кейин эса бўлинган. Катта портлаш назарияси кўрсатган бу далил ҳам Қуръонда ўн тўрт аср олдин, одамларнинг Коинот ҳақида тасаввури жуда чекланган бир пайтда кўрсатиб ўтилганди:
«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми?...» (Анбиё сураси, 30)
Бу ерда шу назарда тутилганки, барча материя Катта портлаш воситасида битта нуқтадан яратилган ва бўлинган ҳолда ҳаммамизга маълум бўлган Коинотни ҳосил қилган. Коинотнинг кенгайиши – Коинот ҳеч нарсадан яратилган эканининг муҳим далил-исботларидан биридир. Гарчи бу далил илм-фан томонидан фақат XX асрга келиб топилган бўлсада, Аллоҳ ўн тўрт аср муқаддам Қуръонда бу ҳақида хабар берганди:
«Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз» (Зарийат сураси, 47).
Катта портлаш – Коинот ҳеч нарсадан яратилгани, бошқача қилиб айтганда – Аллоҳ томонидан яратлиганининг яққол далилидир. Материализм фалсафаси тарафдори бўлган астрономлар эса яққол кўриниб турган нарса – Катта портлаш назариясига қаршилик кўрсатишда – ва чексиз Коинот ғоясини ҳимоя қилиша давом этган.
Материалистларнинг бундай асоссиз қаршилиги сабаби Артур Эддингтон – етакчи замонавий физик-материалистлардан бирининг фикрларидан тушунарли бўлади: «Фалсафа нуқтаи назаридан, табиатнинг ҳозирги тартиби тўсатдан бошланиши ҳақида тасаввур менда қабул қилмасликни юзага келтиради».
Бошқа бир материалист, машҳур инглиз астрономи, сэр Фред Хойл Катта портлаш назарияси уларни кўпроқ хавотирга солган олимлар қаторидан бўлган. Аср ўрталарида Хойл «ўзгармас ҳолат назарияси» деб аталган назарияни илгари сурди, у XIX асрда кенг тарқалган Коинотга статик тизим сифатида тарқалган ёндашувга ўхшаб кетарди. Ўзгармас ҳолат назарияси шундан иборат эдики, Коинот ҳажман чексиз ва муддат бўйича абадий ҳисобланади. Бу назариянинг ягона кўзга кўринган мақсади материалистик фалсафани қўллаб-қувватлаш бўлган ва шу сабабли у Коинотнинг ибтидоси бўлган деб ҳисоблайдиган Катта портлаш назариясига тамомила қарама-қарши бўлган.
Ўзгармас ҳолат назаряси тарафдорлари узоқ вақт давомида Катта портлаш назариясига қаршилик кўрсатган. Бироқ фан уларга қарши ишлаган.
1948 йил Джордж Гамов Катта портлаш бўйича бошқа бир ғояни билдирди. Унинг таъкидлашича, агар Коинот улкан портлаш натижасида ҳосил бўлган бўлса, унда маълум миқдорда қолдиқ радиация бўлиши лозим. Боз устига, бу радиация бутун Коинот бўйлаб бир текисда тақсимланган бўлиши керак.
Катта  портлашнинг «мавжуд бўлиши лозим» бўлган бу тасдиғи тез орада топилди. 1965 йил икки нафар тадқиқотчи, Арно Пенсиас ва Роберт Уилсон тасодифан бу тўлқлинларни топди. «Фон ҳолидаги космий радиация» деб аталган бу радиация битта манбадан келиб чиқмасдан, бутун коинотни қамраб олганди. Бундан тушунарли бўлдики, бу радиация Катта портлашдан қолган экан. Пенсиас ва Уилсон ўз кашфиёти учун Нобель мукофотига сазовор бўлди.
1989 йил НАСА бу соҳада тадқиқот ўтказиш учун космосга космик радиация фонини (СОВЕ) ўрганиш учун тадқиқотчи сунъий йўлдош учирди.
Пенсиас ва Уилсон ҳисоб-китобларини текшириш учун сунъий йўлдошга саккиз дақиқа керак бўлди. У Коинот мавжудлигининг бошида ўринга эга бўлган кучли портлашнинг қолдиқларини топди. Астрономиянинг барча даврлардаги энг катта кашфиёти деб аталган бу топилма Катта портлаш назарияси ҳақиқийлигини аниқ кўрсатди.
Катта портлаш мавжудлигининг бошқа бир муҳим далили бу космосда гелий ва водород мавжудлигидир. Тадқиқот ўтказишда тушунарли бўлдики, бу моддаларнинг ҳозирги кунда Коинотда сақланганлик марказлашганлик даражаси Катта портлашдан кейин қолган гелий ва водороднинг марказлашув назарий ҳисоб-китобларига мос келади. Агар Коинотнинг ибтидоси бўлганида, у азалдан мавжуд бўлганида эди, унинг бор водород ва гелий захираси ёниб етган бўларди.
Бу инкор қилиб бўлмайдиган далиллар Катта портлаш назарияси илмий жамоатчилик томонидан қабул қилинишига олиб келди. Катта портлаш модели бу – фан Коинотнинг келиб чиқиши ҳақидаги масалада келган сўнгги кашфиётлардан биридир.
Фред Хойл билан биргаликда йиллар давомида ўзгармас ҳолат назариясини ҳимоя қилган Деннис Скьяма ҳам Катта портлаш назариясининг барча далиллари аниқлангандан кейин улар тушиб қолган ҳолатни тавсифлади: «Мен ўзгармас ҳолат назариясини, уни тўғри деб ҳисоблаганим учун эмас, балки у тўғри бўлишини истаганим учун ҳимоя қилгандим. Далил-исботлар тўпланиши билан мен ўйин тугагани ва Коинотнинг ўзгармас ҳолати назарияси инкор қилиниши мумкинлигини тушуниб етдим».
Калифорния университети профессори Джордж Эйбел ҳам Катта портлаш назариясининг якуний ғалабасини қабул қилади: «Ҳозирги кунда мавжуд бўлган илмий далиллар шуни кўрсатадики, Коинот миллиардлаб йил олдин Катта портлаш натижасида вужудга келган ва бизда ушбу назарияни қабул қилишдан бошқа танлов имкони йўқ».
Катта портлаш назарияси илмий ғалаба қозониши билан материалистлар фалсафасининг негизини ташкил қилган «абадий материя» ҳақида афсона тарих чиқиндилари қаторига чиқариб ташланди. Бу  ҳолатда Катта портлашгача нима бўлган ва Коинотни бу портлаш орқали ҳеч нарсадан яратган ва уни мавжуд қилиб қўйган куч қандай бўлган?
Бу саволга аниқ, илмий жиҳатдан исботланган жавоб шубҳасизки, Артур Эддингтон сўзлари билан айтган, материалистларда "фалсафий нуқтаи назардан рад этишга олиб келадиган", чунончи, Яратгувчининг мавжудлигини исботлаб беради. Машҳур атеист, файласуф Энтони Флю бу муаммони қуйидагича шарҳлайди: «Маълумки, гуноҳларни тан олиш юрак учун фойдали. Шу сабабли мен космология соҳасида ҳозирги келишув (битим) атеистни иккилантириб қўйиши лозимлигини тан олишдан бошлайман. Чунки космос тадқиқотчилари Коинотнинг ибтидоси бўлган эканлиги ҳақида илмий далилларни яхшироқ тақдим этадилар».
Ўзларини атеизмга кўр-кўрона тарафдорлик билан чегараламаган кўпгина олимлар Коинотнинг яратилишида қудратли Яратувчининг ролини тан оладилар. Яратувчи материяни ҳам, вақтни ҳам Яратган, лекин улардан мустақил бўлиши лозим. Бу борада машҳур астрофизик Хью Росснинг гапларига қулоқ соламиз: «Агар вақтларнинг бошланиши Коинотнинг ибтидоси билан мос тушадиган бўлса, космос теоремасига кўра, унда Коинотнинг сабаби бизга маълум бўлган космос ва ундан олдинги вақт ўлчамидан қатъи назар, вақт ўлчамида ҳаракат қиладиган қандайдир моҳият бўлиши лозим». Ҳа, материя ва вақт бу тушунчалардан мустақил, уларга боғлиқ бўлмаган қудратли Яратувчи томонидан яратилган. Бу Яратувчи – осмонлар ва ернинг эгаси Аллоҳдир.
Аслида, Катта портлаш назарияси материалистларга файласуф-атеиста Энтони Флюнинг юқори келтирилган эътирофларида айтиб ўтилган даражада. Ахир Катта портлаш нафақат Коинот ҳеч нарсадан яратилганини, балки уни бунёдга келтириш режа асосида, тартибга солинган ва назорат остида рўй берган.
Катта портлаш барча моддалар ва Коинот қуввати жойлашган ягона нуқтадан бошланган ва уларнинг макон бўйлаб тарқалиши барча йўналишларда жуда катта тезликда рўй берган. Ушбу бирламчи модда ва энергиядан галактика, юлдузлар, қуёш, ер ва бошқа осмон жисмларини ўз ичига оладиган дунё мувозанати вужудга келган. Бундан ташқари, «физика қонунлари» деб аталган, бутун Коинот бўйлаб умумий ва ўзгармас бўшган қонунлар шакллантирилди. Катта портлаш билан бирга вужудга келган физика қонунлари ўн беш миллиард йил давомида жиддий ўзгаришларга дуч келмаган. Боз устига, бу қонунлар шу қадар нозик ва жиддий ҳисоб-китобларга асосланганки, ҳозирги кўрсаткичлардан ҳаттоки бир миллиметрга четлашиш ҳам бутун Коинот структурасининг вайрон бўлишига олиб келиши мумкин. Буларнинг барчаси Катта портлашдан кейин вужудга келган мукаммал тартибни кўрсатади.
Оддий портлашда, қоидага кўра, тартибга олиб келмайди. Аксинча, мавжуд тартибни бузади ва йўққа чиқаради. Агар қайсидир портлашдан кейин ҳамма нарсада, то икир-чикирларгача тартиб ўрнатилиши кўрсатиладиган бўлса, портлашнинг ортида портлашдан кейин ҳар томонга тарқаладиган барча бўлаклар ҳаракатини назорат қилинадиган оқилона аралашув туради деб хулса чиқарган бўларди.
Бир неча йиллик қарама-қаршиликлардан кейин охир-оқибатда Катта портлаш назариясини қабул қилишга мажбур бўлган сэр Фред Хойл бу вазиятни яққол тавсифлайди: «Катта портлаш назарияси таъкидлайдики, Коинот ягона портлашдан бошланган. Бироқ, кузатиш мумкин бўлганидек, оддий портлашлар материяни сочиб юборади ва тартибсизлаштиради, Катта портлаш эса сирли равишда тамомила тескари реакцияга олиб келади – материялар бирлашади ва галактика шакллантиришга қодир бўлади». Шубҳасизки, агар портлашдан кейин буюк тартиб юзага келган бўлса, Яратувчининг аралашуви бу бу портлашнинг ҳар бир босқичидан кейин мавжуд бўлганлигини тан олишга тўғри келади.
Катта портлашдан кейин Коинотда вужуда келган бу ажойиб тартибнинг яна бир жиҳати бу – ҳаёт бўлиши мумкин бўлган сайёра яратишдир... Ҳаёт вужудга келиши мумкин бўлган сайёра яратиш учун шароитлар шу қадар кўп сонли ва серқирраки, бундай шакллантириш тасодифан рўй берганлигини тасаввур қилиш ҳам қийин.
Пол Дэвис, машҳур назарий физика профессори, Катта портлаш назарияси билан бирга амалга оширган Коинотнинг кенгайиш тезлиги ҳисоб-китобларини якунлагач, бу тезлик инсон онги тушуниб ета олмайдиган аниқлик мезонлари бўйича ҳисоблаб чиқилган. Дэвиснинг айтишича: «Диққат билан, пухта бажарилган ҳисоб-китоблар Коинотнинг кенгайиш тезлигини жуда муҳим даражага яқинлаштириб, ундан ўтгач Коинот ўз тортишишидан халос бўлади ва абадий кенгая бошлайди. Агар у сал секинроқ кенгаядиган бўлса – тортишиш кучи уни ичкарига қулатади; сал тезроқ кенгаядиган бўлса – космик материал аллақачон тарқалиб кетган бўларди. Агар портлаш тезлиги зарур тезликдан ҳеч бўлмаса квадрат улушнинг миллиарддан бир қисмига четлашадиган бўлса, бу зарур увозанатни йўқ қилиш учун етарли бўлган бўларди… Кўриниб турибдики, Катта портлаш бу – қандайдир оддий бир портлаш эмас, балки пухта дастурлаштиришган ва ҳар бир фурсати тизимлаштирилган портлашдир».
Машҳур физик, профессор Стивен Хоукинг ўзининг «Вақт қисқача тарихи» номли китобида таъкидлашича, Коинот шу қадар аниқ ҳисоблаб чиқилган мувозанат ва ҳисоб-китобларга асосланадики, биз буни ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз. Хоукинг Коинотнинг кенгайиш тезлиги ҳақида қуйидаги сўзларни айтади: «Агар Коинотнинг кенгайиш тезлиги Катта портлашдан бир сония кейин ҳаттоки юз минг миллон улушга кичик бўлганида ҳам, Коинот ҳаттоки ҳозирги ҳолатига ҳам етмасдан ичкарига қулаган бўларди».
Пол Дэвис шунингдек, бу қадар тушуниш қийин бўлган мураккаб баланслар ва ҳисоб-китоблар мавжудлигидан келиб чиқадиган хулосани ҳам тушунтириб беради: «Замонавий Коинот структураси, унинг энг кам сонли ўзгаришларига ошкора сезувчанлиги билан олий Онг томонидан муфассал ўйлаб чиқилган деган таассуротга қаршилик қилиш қийин... Табиат ўзининг фундаментал константаларига мансуб деб ҳисоблайдиган рақамли кўрсаткичлари одамни ҳайратда қолдирадиган мос тушиши космик макон режаси мавжуд бўлганининг энг ишонарли далили ҳисобланади».
Худди шу ҳодисага нисбатан америкалик астрономия профессори Джордж Гринштайн «Рамзий Коинот» номли китобида ёзадики: «Илмий далилларни тадқиқ этишда доимо шу далилга дуч келамизки, Коинотнинг шаклланишида қандайдир ғайритабиий, илоҳий Онг мавжуд бўлган».
Бир сўз билан айтганда, Коинотнинг мукаммал тузилишини ўрганишла шуни кўришимиз мумкинки, унинг мавжудлиги ва унда ҳамма нарсанинг қандай рўй бериши жуда аниқ ҳисоблаб чиқилган – уни оддий тасодифий мос келишлар билан изоҳлаш учун жуда мураккаб бўлган мувозанатга асосланади. Бундай ўта нозик мувозанат ва тартибнинг ўз-ўзидан вужудга келиши жуда кучли портлашдан сўнг вазият тақозоси билан вужудга келиши мумкин эмаслиги яққол кўзга ташланиб қолади. Катта портлашдан кейин бундай тартибнинг шакланиши – Илоҳий бунёдкорликдн яққол далолатдир.
Коинотдаги бу беқиёс режа ва тартиб чексиз билим, куч ва ақлга эга бўлган, ҳеч нарсадан материя яратган ва унинг узлуксиз ,ошқариб турадиган Яратувчи мавжудлигини исботлаб беради. Бу Яратувчи – барча оламлар сарфари Аллоҳ Таолодир.

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase