close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Иқрор - далилларнинг онаси(ми?)

  • Сешанба, Март 26 2024
  • Муаллиф  Шуҳрат Барлас

Тўртта бечора тожикни уриб, қийнаб, қулоғини кесиб, ўзига едириш усули билан жиноятни "ўзим қилдим", деб тан олдириш, аслида унчалик қийин иш эмас.

Тўртта бечора тожикни уриб, қийнаб, қулоғини кесиб, ўзига едириш усули билан жиноятни "ўзим қилдим", деб тан олдириш, аслида унчалик қийин иш эмас.
Муҳими, куч ишлатар тизимдагилар учун "бу жиноий иш тезкор очилди", деган рапорт керак, шунинг учун ишлатилган "постановка" экани, ақли ва хуши жойида одамга кўриниб турибди.
Бир пайтлар, СССРдаги "Катта террор" даврида, 1931 - 1933 йилларда РСФСР бош прокурори, 1935-1939 йилларда эса СССР бош прокурори бўлган жаллод томонидан оммавий қамашлар, қатағонлар (репрессия) уюштирилганда, қамчисидан қон томган ушбу бош прокурор Андрей Януарьевич Вышинский кенг тарғиб қилган усулга кўра, айби борми ёки йўқми фарқи йўқ, агар ўзи тан олса, жазо тайинланаверган.
Қийноқлар, ҳар хил психологик босим усуллари оқибатида, қилмаган жиноятини хам ўзи тан олиб, қайсидир давлатнинг жосусиман ёки СССРга қарши ишлаганман, деган ўзлари тан олиб айтган ифодалари асосида миллионларча одамлар отилган ва Сибирга, муқаррар ўлимга сургин қилинган.
Юриспруденцияда, (лотинча Сonfessio regina probationum est), "иқрор - далилларнинг қироличасидир", деган жиноят-процессуал ҳуқуқнинг қадимий Рим империяси даврида қўлланилган ушбу тамойилига кўра ишлайдиган тизим, ҳозир ҳам Ўрисхонада ишлатилмоқда.
Албатта, террор яхши эмас. Террор бу қўрқитиш, қўрқувни ёйиш харакати❗
Асосан тинч ахолига нисбатан ишлатиладиган хунрезлик, қатлиом, оммавий қирғин шаклида намоён бўладиган ҳодисадир❗
Лекин, масаланинг бошқа томони хам бор.
1. Халқаро терроризм сахнасида ўзини кўрсатаётган биронта террористик ташкилот ўз-ўзидан чиқмаган. Ҳар бир террористик ташкилот орқасида яширинган давлат бор☝️
2. Террорни молиялаштириш, ижрочиларни қуроллантириш, транспорт воситалари билан таъминлаш каби масалалар қайсидир давлат ёрдамида пинхона амалга оширлади. Эсингиздан чиқарманг☝️ Араб дунёсидаги биринчи террористик ташкилотлар КГБ СССР томонидан ташкил қилинган эди. Бир пайтлар террористик ташкилот хисобланган "Толибон" АҚШ томонидан ташкил қилингани ҳеч кимга сир эмас.
3. Қайсидир террактнинг ижрочилари жиноят устида ўлдирилиши ёки қўлга олиниши мумкин. Қайси ташкилот учун ишлаётганини, ҳаттоки террористик ташкилот номини хам ўзлари айтиши мумкин. Лекин, ижрочилардан ташқари биронта ташкилотчи "негадир" ҳалигача тириклай қўлга тушмади. Фақат ижрочилар ўлдирилмоқда ёки қўлга олинмоқда.
4. Террористлар уюштирган ҳар қандай террор тадбирининг "мотивацияси" оммага очиқ айтилади. Лекин, "Crocus City Hall" мажмуасида содир этилган террактнинг мотивацияси очиқланмади. Ёлғон хабарлар, ҳар хил фейклар, олди-қочди таҳлиллар ва фол очишлар бундан мустасно.
5. Яқин кунларда, балки бир неча ойдан сўнг. Россиянинг Эрон билан ҳарбий масалада, асосан атом масаласида, хамкорликни тўхтатгани хақидаги маълумот расмий хабарлардан чиқиши кутилмоқда. Агар бундай хабар чиқмаса, яна худди шунга ўхшаган терракт содир этилиши турган гап.

Шуҳрат Барлас (халқаро журналист)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase