Ерда кислород ўсимликларда рўй берадиган фотосинтез жараёнида ҳосил бўлиши ҳақида 19-асрнинг иккинчи ярмига келибгина маълум бўлди. Бу ҳозир ҳар бир мактаб ўқувчиси ушбу кимёвий жараён билан таниш, лекин икки аср муқаддам яшаб ўтган фан машъаллари ҳақида бундай дея олмаймиз. Бироқ Қуръонда бу ҳақида бир неча асрлар олдин маълум қилинган. Ўсимликларда қуёш энергияси ёрдамида амалга ошириладиган қуйидаги кимёвий реакция бўлиб ўтади: олтита сув молекулалари олтита карбонат ангидрид молекулалари билан реакцияга киришади. Фотосинтез умумий формуласини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:
Сув + Карбонат ангидри гази + Ёруғлик > Углеводлар + Кислород
Фотосинтез кимёвий реакцияси мана бундай кўринишга эга:
6Н2О + 6СО2 = С6Н12О6 + 6О2
Бу реакция оддий кўриниши мумкин бўлса-да, у жуда мураккаб ва фақат бир жойда содир бўлади: ер юзидаги барча жонзотлар учун глюкоза ишлаб чиқарадиган яшил ўсимликларда. Реакция натижасида глюкозадан ташқари олтита кислород молекуласи ҳам ҳосил бўлади. Бошқача айтганда, ўсимликлар кислороднинг ёниши ва карбонат ангидриднинг чиқиши натижасида энергия оладиган одамлар ва ҳайвонлар оладиган нафас билан узлуксиз ифлосланган атмосферани доимо тозалаб туради. Агар ўсимликлар кислород чиқармаса, биз атмосферадаги бор кислороддан фойдаланиб бўлардик ва шу билан ҳамма нарсага якун ясалган бўларди. Лекин ўсимликлар атмосферадаги кислород захирасини мунтазам тўлдириб туради.
Бу жараён ҳақида Қуръонда қандай хабар қилинган?
«Ёсин» сурасининг 80-оятида: «У сизларга яшил дарахтдан олов қилиб берган Зотдир. Энди эса сиз ундан олов ёқмоқдасиз», дейилган.
Замонавий илм-фан ёниш сабаби ёғоч емас, балки кислород эканлигини билади. Кислород фақат яшил ўсимликлар томонидан ишлаб чиқарилади. Бу VII асрда ҳали маълум эмасди. Аммо Қуръон айнан "яшил дарахтдан" олов ёқиш учун модда ҳосил бўлишини тасвирлайди. Бу модда яшил ўсимликларда фотосинтез жараёнида ҳосил бўладиган кислороддир. Яшил дарахтлар бўлмаганида - кислород ҳам, ёниш жараёни ҳам бўлмасди.
Абу Муслим таржимаси