
Янгиликлар (5417)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШ Президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясининг сессиясида маъруза қилиш учун Ню-Ёрк шаҳрига борди. Яқинда Ҳиндистондаги “Катта Йигирмалик” саммитида ривожланаётган давлатларни Россия-Украина уруши масаласида Украина тарафига оғдиришга ҳаракат қилган Байден БМТ тадбирида ҳам Россияни Украинада уруш олиб бораётгани учун қоралашдан бош тортаётган мамлакатларни фикридан қайтаришга яна уриниб кўради.
Украина армиясининг бўлинмалари Бахмут яқинидаги таянч чизиғини назорат остига олишга муваффақ бўлишди, бу эса ҳужумни ривожлантиришга имкон беради.
Минтақада маҳаллий аҳамиятга молик аксилтеррор операциялари бошланди, деди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.
"Россияликлар қаерга қочиб кетишди?"- Арманистонда Россия Қорабоғда хоинлик қилди, деб эълон қилинди
Россия Қорабоғда "тинчликпарвар контингент" мавжудлигига қарамай, иттифоқчисини ташлаб Арманистонга хиёнат қилди.
Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашди.
Ўзбекистонда пул тикиш хизматларини таклиф қилувчи 27 та сайтга кириш чекланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ню-Ёркда ПБС телеканалига интервю берди.
Минглаб сурияликлар ўтган ой давомида Араб Республикаси жанубидаги шаҳар - Сувайдада Башар Асад ҳукуматига қарши энг кўп сонли норозилик акцияларига чиқди
Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 бола сақланмоқда
"Қодиров вафот этди" - Чеченистон раҳбарининг душмани, мухолифатчи Янгулбаев миш-мишларни тасдиқлади
Чечен мухолифатчиси Абубакар Янгулбаев Республика раҳбари Рамзан Қодировнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади.
Сурия режими 2011 йилдан бери ҳарбий дала судлари орқали 7872 кишини қатл қилди, бу эса айбланувчиларга тегишли жараён ҳуқуқини бермади, дея хабар берди Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи 13 сентябрь, сешанба куни.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг айтишича, ухлаш учун минимал вақт билан қизғин иш жадвали расмийларда муваффақиятли ва самарали фаолиятнинг калитидир, деб хабар беради РИА “Новости”.
Истанбулдаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Гранд-бозор ёки Капали Чарши бозорида ёнғин содир бўлди, де, хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
Янгиликлар
- Magnum қозоқ тилини камситгани учун унга халқ бойкот эълон қилди
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди