Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 бола сақланмоқда
Суриядаги тинч аҳоли ҳуқуқларининг бузилишини ҳужжатлаштирган Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) Башар Асад режимининг кучлари Сурияда фуқаролар уруши бошланган 2011 йил мартидан бери камида 22981 болани ўлдирганини эълон қилди.
Суриянинг инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ёзма баёнотида айтилишича, 2011 йил март ойидан бери Асад режими камида 22 981 болани ўлдирган. Уларнинг аксарияти фуқаролик аҳоли пунктларига ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
Баёнотда қайд етилишича, қамоқхоналарда сақланаётган 190 бола режим хавфсизлик кучлари томонидан қийноқ ва ёмон муомала натижасида вафот этган. Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 бола сақланмоқда.
Асад режими армиясида 1425 бола қурол остида еди. 2022 йилда Суриядаги томонлар ўртасидаги можароларда 67 бола ҳалок бўлди.
Ҳужжатда таъкидланишича, Асад режими сафида жанг қилаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган террористик гуруҳлар 86 болани жалб қилган.
Асад режими Сурияда камида 22 минг 981 болани ўлдирган
Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 бола сақланмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|