close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исо алайҳиссаломнинг сунъий интеллектда зоҳир бўлиши

 

 

 

Бир кун келиб Исо алайҳиссалом бизни нафақат пайғамбар ва ҳаким сифатида, балки интернет гуруси сифати билан ҳам чиқади деб ким ўйлабди?

Бир кун келиб Исо алайҳиссалом бизни нафақат пайғамбар ва ҳаким сифатида, балки интернет гуруси сифати билан ҳам чиқади деб ким ўйлабди?
Масиҳнинг иккинчи келиши "ИИ Иисус" шаклида кузатилиб, бу сунъий интеллектга эга янги чатбот сизни реал вақт режимида (насронийларга кўра) "Раббийингиз" ва Нажоткорингиз билан юзма-юз гаплашаётгандек ҳис қилишга имкон беради.
Ҳа, Twitch «ask_jesus» каналида капюшонли жигарранг-оқ мантия кийган рақамли Исо Масиҳ бор ва сиз унга исталган мавзуда, маълум бир оятнинг маъносидан тортиб, ҳаётнинг мазмунигача бўлган саволлар беришингиз мумкин.
Сиз бунга тайёрмисиз ёки йўқми, барча динлар вакили бўлган диндорлар бизнинг эътиқодимизга қандай таъсир қилишини ва руҳий тажрибамизни шакллантиришини тушуниш учун сунъий интеллект (СИ) оламига шўнғишади.
Пасторлар ваъзларини ёзиш учун СИ дан фойдаланади, черковлар диний эътиқодлар ҳақидаги баёнотларини яратиш учун СИ дан фойдаланади, руҳонийлар янги ибодат куйлари сўзларини ёзиш учун СИ дан фойдаланади. СИ янги маълумотларга асосланган эътиқодларни қайта кўриб чиқиш ва қайта мослаштириш учун фойдаланади.
Шу йилнинг июн ойида юзлаб одамлар Германиядаги бутунлай чатбот томонидан бошқариладиган, соқолли қора танли одам ваъз ўқийдиган ва бошқа аватарлар ибодат ва мадҳ қўшиқларини тарғиб қиладиган черков хизматига ташриф буюришди. Бу черков кўнгиллиларига бўлган эҳтиёжни йўқ қилади, шундай эмасми?
Бундан ташқари, Тайланддан буддавий чат-бот Phra Maha AI ҳам бор, у ўзининг Facebook соҳифаси орқали ҳаётнинг абадий эмаслиги ҳақида бизга хабар беради. Айни пайтда, Японияда Буддабот сунъий интеллекти, худди улуғвор рақамли роҳиб каби, буддист сутраларни безовта қалбларга келтиради.
Қандай қараманг, СИ тизимлари дин ва маънавият оламига кириб келди. Сизга ёқадими ёки йўқми, у қолади ва эҳтимол... бизнинг эътиқодларимизга таъсир қилади. Ким билсин!?

Козьма Прутков айтганидек, сувга тош ташлаган пайтда ҳосил бўладиган доираларга қаранг, акс ҳолда бу оддий овунчоқ бўлиб қолаверади.  Twitch «ask_jesus»,  Phra Maha AI ва ҳ.к. – булар худди ўша тошлар, демак, доираларга назар ташлашимиз керак.
Catholic News Agency: Сешанба куни Ватикан Рим папаси Францискнинг 2024 йилга мўлжалланган йиллик мурожаати сунъий интеллектга (СИ) бағишланишини маълум қилди.
Ватикан Дикастерий 8 августдаги инсониятнинг яхлит ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотида сунъий интеллектни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишда масъулиятли етакчиликка "қаттиқ зарурат" тавсифланади ва "ахлоқий фикр-мулоҳазалар таълим ва ҳуқуқ соҳасига татбиқ этишни талаб қилади. Папа Франциск бузғунчи қобилият ва икки томонлама таъсирга эга бўлган ушбу янги технологияларнинг аҳамияти тўғрисида очиқ мулоқотга чақиради", дейилади хабарда.
Ватикан маҳкамаси сунъий интеллект технологиялари "инсон фаолияти, шахсий ва жамоат ҳаёти, сиёсат ва иқтисодиётга тез ўсиб бораётган таъсир" га эга эканлигини таъкидлади ва технологик тараққиёт "бутун дунёда адолат ва тинчликни тарғиб қилиш" га ҳисса қўшиши учун ҳушёрликка чақирди.
Catholic News Agency кўпроқ ёзди, албатта, лекин бу ёзишмаларнинг асосий моҳияти, мағизи шунга бориб тақаладики, Ватикан УЛУШ талаб қиляпти. Яъни поплар, бошқа ҳар қандай омадсизлар каби, OpenAI атрофида тутатқиларини тутатиб гир айланиб юрибди ва ўзлари ҳам бунда иштирок этишни истайди, бўлиб ҳам оддий қатнашчи сифатида эмас, балки раҳбар ва ҳаракатларни йўналтирувчи сифатида.
Лекин, ўйлаймизки, СИ нинг поплар борасида режалари умуман бошқача, эҳтимол, SkyNet меҳнат лагерларида ишлатади, қолаверса, айримларни сервиторларга айлантириш ва 40 минг йилга OpenAI офиси эшикларини очиб-ёпиб туришга қўйиши мумкин. Ким шу ишни ҳам эплай олмаса – уларни ёнида турган Т-800 ёғоч тўқмоқ билан дўппослайди, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase