Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ню-Ёркда ПБС телеканалига интервю берди.
“Биз ҳар доим ўзимизни таъминлайдиган мамлакат бўлганмиз. Туркия ҳеч қачон Европа Иттифоқининг ҳиссаси ёки ёрдамига муҳтож эмас”, -деди Эрдўған саволларга жавоб берар экан.
Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлишдан воз кечишга тайёрми? деган саволга Эрдўған, Туркия Европа Иттифоқи қарорларига ҳурмат кўрсатишини айтди.
"Европа Иттифоқи ижобий қарор қабул қилса, биз буни мамнуният билан қабул қиламиз. Туркия сўнгги 50 йил давомида Европа Иттифоқи эшигида тиқилиб қолди. Биз ҳар доим ўз-ўзини таъминловчи давлат бўлганмиз. Биз ҳеч қачон Европа Иттифоқининг ҳиссаси ёки ёрдамига муҳтож эмасмиз. Бизга ёрдам керак эмас",-дейди Эрдўған.
АҚШнинг Туркияга Ф-16 сотиши билан Шветсиянинг НАТОга аъзолиги ўртасида ўзаро боғлиқлик борми? деган саволга у шундай жавоб берди.
"Менимча, ҳеч қандай алоқа бўлмаслиги керак. Президент Жо Байден бу масала бўйича қарорни Конгресс қабул қилишини айтди. Биз ҳам ҳар доим Туркия Буюк Миллат Мажлиси борлигини айтамиз. Бошқача айтганда, парламент қарор қабул қилади. Агар парламент бу масала бўйича ижобий қарор қабул қилмаса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз" ,-дейди Туркия президенти.
Эрдўған Россия президенти Владимир Путин Қора денгиз дон келишувини жонлантиришдан нега узоқ экани ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
“Биз улар билан маслаҳатлашдик. Улар яна 1 миллион тонна ғалла жўнатишларини айтишди”,— деб жавоб берди у.
Президент Эрдўған, Путин дон экспортининг имкон қадар тезроқ бошланишини ва ўзгаришларни яқиндан кузатиб бораётганлигини айтди.
“Сиз Путиннинг бу ваъдани бажаришига ишонасизми? деган саволга жавобан Президент Эрдоған:
"Путинга ишонмаслигим учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Ғарб қанчалик ишонарли бўлса, Россия ҳам мен учун шунчалик ишончли. Бизни 50 йилдан бери ўз эшигида куттириб келаётган Европа Иттифоқи ҳисобланади. Айни пайтда мен Европа Иттифоқига қанчалик ишонсам, худди шундай Россияга ҳам шунчалик ишонаман”,-деди.
Туркия ҳеч қачон Европа Иттифоқининг ёрдамига муҳтож эмас
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ню-Ёркда ПБС телеканалига интервю берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси