Ўзбекистонда пул тикиш хизматларини таклиф қилувчи 27 та сайтга кириш чекланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерларнинг пул тикиш ва пул тикиш хизматлари рекламаси юзасидан ички ишлар органларига 11 та хат юборилган.
Қўмита реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этишларини сўраб, турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хатини берган.
Оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган рекламанинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича жами 24 мингдан ортиқ тадқиқот ўтказилди.
Шундан 8 мингдан ортиқ ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлардаги 4,5 мингдан ортиқ реклама ўрганилган. Шундан Facebook'да 144 та, Instagram'да 344 та, Тelegram'да 4 108 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, озиқ-овқат қўшимчалари, малҳамлар, бальзамлар, дамламалар, шифобахш ва минерал сувлар рекламаси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган 150 та мурожаат ўрганиб чиқилган. 103 та ҳолатда қонунбузарликлар аниқланиб, бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик шохобчаларини очишга рухсат беришни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди.
Бироқ 2022 йил апрель ойи охирида президент букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш имконини берувчи илгари тасдиқланган кўрсатмаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди
Ўзбекистонда пул тикиш хизматларини таклиф қилувчи 27 та сайтга кириш чекланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари