Минглаб сурияликлар ўтган ой давомида Араб Республикаси жанубидаги шаҳар - Сувайдада Башар Асад ҳукуматига қарши энг кўп сонли норозилик акцияларига чиқди.Бу ҳақида AFP хабар бермоқда.
Суриянинг озчилик саналган друзларнинг асосий маркази ҳисобланган Сувайдада норозилик намойишлари бир ой олдин Асад ҳукумати ёқилғи субсидияларини бекор қилганидан кейин бошланган.
Бу қадам уруш ва иқтисодий муаммолардан азият чекаётган сурияликларнинг фаровонлигига кучли зарба бўлди.
Мавжуд маълумотларга кўра, норозилик учун 3,5−4 минг киши чиқди, бу ой учун энг катта кўрсаткич.
Хабар қилинишича, ҳукумат хавфсизлик идоралари намойишчиларга қарши куч ишлатган ва бу маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлган.
Намойишчилардан бири айтганидек:
"Биз қўрқмаймиз ва охиригача тинч намойишларни давом эттирамиз."
«Suwayda24»томонидан тарқатилган видеода минглаб эркаклар ва аёллар ҳукуматга қарши шиорлар билан норозилик билдирмоқда:
"Сурия эркинликни хоҳлайди! Кет, Башар, инсоният душмани!".