close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўлим олдиндан белгилаб қўйилган экан

АҚШ олимлари инсоннинг узоқ умр кўришини генетик вариациялар бўйича баҳолаш усулини ишлаб чиқдилар. Иш натижалари Америка инсон генетикаси жамиятининг (ASHG) Сан-Диегода бўлиб ўтадиган ҳар йиллик мажлисида тақдим этилди, хабар берилади Eurekalert пресс-релизида.

АҚШ олимлари инсоннинг узоқ умр кўришини генетик вариациялар бўйича баҳолаш усулини ишлаб чиқдилар. Иш натижалари Америка инсон генетикаси жамиятининг (ASHG) Сан-Диегода бўлиб ўтадиган ҳар йиллик мажлисида тақдим этилди, хабар берилади Eurekalert пресс-релизида.

Тадқиқотчилар UK Biobank узоқ муддатли тадқиқоти доирасида тўпланган 500 мингга яқин кишининг генетик маълумотларини таҳлил қилиб чиқдилар ҳамда умр узоқлиги ва ёшга оид касалликлар вужудга келиши риски учун жавоб берадиган геном қисмларини аниқлашга эришдилар. Биологлар генлар ва узоқ умр кўриш ўртасида илгари аниқланган 6 та боғлиқ тасаввурларни, жумладан, Альцгеймер касаллигига чалиниш риски билан боғлиқ ва алипопротеин оқсил таркибий қисмини кодлайдиган APOE генини тасдиқладилар.

Шунингдек, америкалик олимлар умр узоқлигига таъсир этадиган 21 та янги қисмни аниқладилар. Бу маълумотлар ҳар бир шахсга белгиланган ёшгача умр кўриш эҳтимолини баҳолайдиган мослаштирилган балл беришга имкон яратди. Олимлар одамларнинг ўн фоизи узоқ умр кўришга хизмат қиладиган генларга эга эканлигини аниқлай олдилар. Бу қатнашчилар ДНКси умр кўриш узоқлигини қисқартиришга хизмат қиладиган шахсларга нисбатан ўртача беш йил кўп умр кўришини аниқладилар. Яъни, инсон тақдирида ёзилганидек умр кўрар экан.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase