
Тазкия (299)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Нега бунча тушкунсан?
Одам алайҳиссалом каби 200 йил тавба қилдингми?
Шайх Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари ҳижрий 546 йил зулқаъда ойининг тўртинчиси - сешанба куни кечаси мадрасада айтдилар: «Эй толиби илм, охиратни дунёдан устун қўй. Иккисида ҳам фойда кўрасан. Дунёни охиратдан устун қўйсанг, иккисининг ҳасрати сен учун жазодир.
Жамоатни лозим тутишдан мурод, ҳақни ва унинг аҳлини, гарчи кам бўлса-да, кўп одамларни эмас, маҳкам тутишдир. Бу инсон фаҳмига хато тушиши мумкин бўлган нарсадир. Бу унга эътибор бериши лозимдир. Имом Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ “Ал-иҳком фи усул ал-аҳком” китоби “Бўлинишлар ва жамоат” бобида қуйидагиларни айтган:
«Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса албатта, ҳақ эканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар. Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва аҳду паймонини бузмайдиганлардир» (Раъд, 19-20).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари ва мусулмонлар имомларидан олимларнинг сифатлари тўғрисида хабарлар етиб келган. Яъни, илмни фахр, баҳс, тортишув, бойларнинг молини ейиш, подшоҳлар ва уларнинг ўғиллари билан ўтириш, дунёга эришиш учун ўрганган олимларга Аллоҳ таоло илм билан манфаат бермаган.
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳосибий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзи Аллоҳ таоло томон ҳидоятланиш, нафснинг тўғри бўлиши ва покланиши шайх ва байъатга боғланмаган. У Аллоҳ таоло буюрган, Китоб, Суннат ва уммат салафларининг сулуки ўз ичига олган илм ва амални маҳкам тутишга боғланган.
Аҳли сунна ўзаро илмий ва амалий масалаларда ихтилоф қилишарди. Лекин улар ўз йўлларини - хилоф ҳажми қанчалик улкан бўлмасин - асосий нарса, яъни жамоатни, бирликни сақлаш, аҳиллик, фирқаланиш ва бир-бирини айблашни йўқотишда - ўзаро эҳтиром, аҳиллик ва дўстликдан иборат бўлган баҳс-мунозара одоби билан маҳкам тутдилар.
Билгинки, ҳасад баданга зарар, динга талафот етказгани боис мазамматга учраган феъл-атвор саналади. Шунинг учун Аллоҳ таоло унинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Моъиз ибн Молик Асламий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тўртинчи марта келишида тошбўрон қилдилар.
Шундай одамлар борки, улар ҳайвонлардан фақат қаддини тик кўтариб юриши ва гапира олиши билан фарқ қилади. Уларнинг ягона ташвиши – имкон қадар барча усуллар билан лаззатланишдир. Бу одамлар ҳайвон қалбли одамлардир. Улар ҳайвон даражасидан инсон даражасига асло кўтарилмайди, фаришталик даражасини эса гапирмаса ҳам бўлади.
Мулло Ҳожи Муҳаммад Лоҳурийга “Дунё муҳаббатига гирифтор бўлган ва илмни дунё топиш учун восита қилган ноқобил уламолар маззаммати ҳамда дунёга рағбатсиз бўлган зоҳид уламолар мадҳи баёни" да юборилди.
Мен: Сиз Эрон шоҳи Кисро, Византия императори Геракл ва Миср қироли Фиръавн ҳаётидан кўра фаровонроқ ҳаётни яшамоқдасиз!,– десам ишонмайсиз. Бироқ, бу – ҳақиқатдир!!
«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)