Ушбу оятларда биз икки хил турдаги одамларга дуч келамиз. Уларнинг биринчиси Аллоҳ томонидан нозил қилинган ҳамма нарсанинг ҳақиқатини тушунади ва бу ҳақиқатларни англаб етишга қодир бўлади. Иккинчиси эса бу ҳақиқатларни кўрмаслик ва ҳис қилмаслик учун кўзларини ва қалбини ёпади ва уларни идрок қилмайди.
Қуръони карим ҳақиқатини тушунмаслик сўқирлик билан тенглаштирилади. Бироқ, бу жисмоний эмас, балки руҳий кўрлик, қалб билан кўришиш, қалб билан идрок қилишга қобилиятсизликдир.
Худди йўлда кетаётган жисман кўзи ожиз одам исталган пайтда қандайдир чуқурга тушиб қолиши мумкин бўлганидай, Қуръони каримни идрок қилмайдиган одамлар бу дунёда ҳам, оҳиратда ҳам катта хавф-ҳатарлар билан ёлғиз қоладилар.
Биз бу гуруҳга мансуб эмасмиз, чунки Қуръони Карим ҳақиқий китоб эканлигини англаймиз. Бироқ, 20-оят биз учун жуда муҳим диний ва ахлоқий бурчни эслатади.
Аллоҳга берган ваъдани бажариш, у билан аҳдни бузмаслик бизнинг бурчимиздир.
«Эсла, Роббинг Одам ўғилларининг белларидан зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» – деди. Улар: «Оре, гувоҳ бўлдик!» – дедилар» (Аъроф, 172).
Моҳиятан, бу шартнома (мисоқ) қалбимизда Аллоҳ таолонинг борлигига ва унинг илоҳийлигига бўлган туғма ишонч туйғуси борлигини рамзий тарзда баён этади. Яъни, туғилишдан бизда шундай руҳий асос мавжудки, у Аллоҳ таолонинг борлиги ҳақидаги фикрни идрок этишга жуда юқори даражада тайёр туради. Ақл-идрокка эгалик туфайли бизнинг бу ички ишончимиз бурчга айланади.
Аҳд унинг манбаи бизда мавжуд бўлган бу табиий ишонч бўлган масъулиятимиз ва бир қатор мажбуриятларни англатади. Уларни қисқача Аллоҳ таолонинг рухсати, кўрсатмалари ва тақиқлари деб белгилашимиз мумкин. Аслида бизнинг мавжудлигимиз Аллоҳ билан мисоқ ва аҳд тушунчаларига асосланади.
Ҳамма пайғамбарлар одамларга бу тарихдан илгариги аҳдни эслатдилар, қачонки Одам алайҳиссаломнинг бўлажак авлодлари Аллоҳ таоло уларнинг Парвардигори эканлигини тасдиқласалар, шунингдек, Аллоҳ таоло билан тузилган аҳд, яъни одамларнинг Аллоҳ таолонинг буйруғи ва тақиқларини бажаришга ваъдаси ҳақида маълум қилганлар.
Биз тушунамизки, Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан Унинг марҳамати сифатида нозил қилинган ва бу бизга муҳим вазифани юклайди. Бу Аллоҳ таоло билан аҳдни сақлаш, Унинг амр ва тақиқларини бажаришдан иборат. Аҳд - бу бизга шахсан берилган сўз. Агар биз аҳдни бузсак, бу бизнинг мавжудлигимиз асосларига хиёнат қилишни англатади.
Зеро, сўзга содиқлик ҳақида гапирганда, аввало, Аллоҳ таоло билан тузилган аҳдга содиқликни назарда тутиш керак. Токи аҳдга содиқлик йўқ экан, биз одамларга берган ваъдаларимизга содиқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Одамлар томонидан шартномаларнинг кенг бажарилиши учун, улар қуйидагиларни ёддан чиқармасликлари шарт: шартномаларга қатъий риоя қилиш Аллоҳ таоло томонидан белгиланган. Аниқроқ қилиб айтганда, бизнинг жамият ва яқинларимиз олдидаги мажбуриятларимиз Аллоҳ таоло олдидаги мажбуриятларимизга боғлиқ.
Аллоҳ таоло айтадики: «Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни эсланг ва Менинг аҳдимга вафо қилинг, Мен ҳам сизнинг аҳдингизга вафо қилурман» (Бақара, 40)
Акс ҳолда, фосиқликни тарқатиб, зарар кўрадиганлар сирасига кирамиз. Шунда оҳиратда бизга насиба қолмайди. Бундай ҳолатга тушмаслик учун Раббимиз билан тузилган шартнома тарафларидан бири эканимизни унутмаслигимиз, бу билан зиммамизга юклатилган диний-ахлоқий вазифаларни аниқ англаб етишимиз керак.
Аллоҳ таоло билан тузилган аҳд бизга ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб оладиган катта масъулиятни юклаганини бир лаҳзага эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Қуръони карим ҳақиқатини англамаслик – сўқирликдир
«Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса албатта, ҳақ эканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар. Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва аҳду паймонини бузмайдиганлардир» (Раъд, 19-20).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси