
Тазкия (299)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Билингки, Аллоҳ азза ва жалла агар бир бандага яхшиликни хоҳласа, унинг айбларини ўзига кўрсатиб қўяди. Қайси бир инсоннинг қалб кўзи очиқ бўлса, унга ўз айблари билинмай қолмайди. Агар айбларини билса, уни даволаш мумкин бўлади. Лекин инсонларнинг кўплари айбларини билишмайди. Инсон биродари кўзидаги озгина кирни кўради-ю, ўзининг кўзидаги каттароқ чўпни кўрмайди.
Бу ҳам мазмумдир. У мужодала ва тортишув ортидадир. Тортишув бировнинг сўзидан камчилик кўрсатиш ва бошқани камситиш, ақллилик хусусиятини изҳор этишдан ташқари бирор мақсадни кўзламаган ҳолда, унга эътироз қилишда бўлади.
Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Аслида барча мақтов Аллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносибдир. Шунинг учун доимо Аллоҳга ҳамд-санолар айтамиз.
Ўлим онларида хотиржамлик ва сокинлик тилнинг фақат “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб, дилни шак-гумондан тўла холи бўлиши ўлими яқинлашган киши учун энг маҳбуб ҳолатдир.
Баъзан инсон: “Ҳали йигит ёшида бўлсам, ўлим менга узоқ”, деган ўйда ёшлигига ортиқча ишонади. Ҳолбуки, “шўрлик бола” бутун шаҳардаги эркакларга нисбатан қариялар сони ўндан бир миқдордан ҳам камроқ эканлигини хаёлига келтирмайди.
Алихонтўра СОҒУНИЙ замонаcининг йирик алломаси, фозилу нуктадон устозлардан эдилар. Йирик жамоат арбоби, саркарда Алихонтўра энг аввало юксак имон-эътиқодли, дин ва миллат равнақи йўлида фидоий инсон бўлганлар.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ундай бўлса, бало ва фақирликни ўзингга ёпинчиқ қилиб ол», -дедилар.
Одамлардан азият етгандаги бир қанча ишларда тавҳид кўринишлари бор: Улардан биринчиси кечирим кўринишидир. Кечиримлилик сизга бировдан азият етган чоқларида қалбингизнинг саломатлиги, унинг мусаффолиги ва поклиги белгисидир.
Риёкорнинг кийими пок, қалби эса нажасдир. У мубоҳларни бажаришда зўр бериб, касб қилишда ялқовлик қилади. Дини туфайли ҳаёт Кечириб, очиқ-ойдин ҳаром бўлган нарсалардан тақво қилмайди. Лекин унинг иши авомга махфий бўлса-да, хослар учун махфий эмас. Барча зуҳди ва тоати зоҳирида кўринади, ботини эмас, зоҳири бунёдкор. Вой бўлсин сенга, Аллоҳга тоат қилиш қаллоблик билан эмас, қалб билан бўлади. Бу нарсаларнинг ҳаммаси қалб ва асрорларга боғлиқ.
Аллоҳ таолони тил билан хоҳ жаҳрий, хоҳ махфий, хоҳ якка, хоҳ жамоат бўлиб зикр қилиш ўз шарт ва одоблари билан бўлса, машруъдир. Лекин баъзи инсонлар турли ҳаракатлар, мусиқа садолари билан қўшиқ қилиб, сакраб, жазавага тушиб, имомга эгилиб, кўтарилиб, айланиб, бир-бирини итариб, қадамларни ритм ва оҳангга солиб уриш, ҳалқа бўлиб айланиб амалга оши-радиган зикр соғлом фитратга мос эмас ва (Аллоҳдан) қўрқадиган қалб ундан бош тортади.
Кўпинча “самарадорлик” сўзига оддий, дунёвийлик нуқтаи назарида қараймиз, Исломда эса самарадорлик умуман бошқа маъно касб этади. Масалан, бизнинг тушунчамизга кўра, банкрот (муфлис) бўлган одам мол-мулки, бойликларидан маҳрум бўлиб, катта қарзларини бера олмайдиган, яъни топиши қарзларини узишга етмайди кишидир.
Шайх Абдулқодир (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) 545 йили шавволнинг бешинчи куни дедилар: Аллоҳдан четда бўлиб, Уни кўрмаслигинг сени алдаб қўймасин. Мусибат ва хор ҳаёт сенга ҳукмрон бўлмасдан олдин бу ғурурингдан қайт. Синовлар таъмини татиб кўрмаган бўлсанг, шубҳасиз, алданиб қоласан. Тез кунда қўлингдан кетувчи нарсалар ичида сузиб юрганингдан хурсанд бўлма.
“Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», деди. Бириси: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир. Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман...” (Моида сураси, 27-28)