close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замонамиз қироллари

Мен: Сиз Эрон шоҳи Кисро, Византия императори Геракл ва Миср қироли Фиръавн ҳаётидан кўра фаровонроқ ҳаётни яшамоқдасиз!,– десам ишонмайсиз. Бироқ, бу – ҳақиқатдир!!

Чунки Фиръавн эга бўла олган энг яхши нақлиёт воситаси от судраб юрадиган арава эди! Сиз эса хусусий машинангиз бўлишига қарамай, поездга ўтиришингиз ёки учоқдаги биронта ўриндиққа буюртма беришингиз мумкин!
Эрон императори саройини шам ва мойли чироқлар билан ёритган бўлса, сиз уйингизни қаҳрабо билан ёритаяпсиз!
Византия императори мешкобчилар мешларда олиб келган сувни истеъмол қилар эди. Сиз эса хонадонингизгача тортилган қувурлардан жўмрак воситасида оқиб чиқаётган сувни ичаяпсиз!
Император Вильгельмнинг масхарабозлари бор эди... Сиз ойнаи жаҳонда миллионлаб масхарабозларни кўриш билан кўнгилхушлик қилаяпсиз!
Людовик XIV нинг француз ошхонасининг энг танқис таомларини тайёрлаб берадиган биттагина моҳир ошпази бор эди! Сиз ўтирган уйнинг паст қаватларида эса хитой, олмон ва япон ошхоналари, қайнатилган ёки қовурилган гўшт маҳсулотлари, тузлама, мураббо, қуюқ мураббо (джем) ва бошқа ширинликлар сотиладиган дўконлар бор!!
Августдаги жазирама иссиқ тафтини пайсайтириш учун, қуллар, халифани туяқушнинг патларидан тайёрланган елпиғич билан елпишарди. Сизнинг уйингизда эса, елпиғичлар ўрнига, қаҳрабо тугмачасига бармоқларингиз тегиши биланоқ уйингиздаги ҳавони сўлимгоҳга айлантирадиган совутгичлар бор!
Сиз – қиролсиз! Яшаб ўтган барча императорлар сизга қиёсланганида юмронқозиқ ҳаётини яшагандек бўлиб кўринишади!...
Бироқ, биз жуда ҳам аҳмоқ қироллармиз... Шунинг учун бўлса керак, ичида сузиб юрганимиз ушбу неъматлар билан ҳам бахтиқаромиз...
Битта машинаси бўлган биродаримиз, иккита машинаси бўлган одамга ҳасад билан қарайди...
Иккита машинаси бўлгани эса ичи ёниб йиғлайди. Чунки, қўшнисининг самолёти бор!!
Самолёти бўлган эса Онанисга ўлгудек ҳасад қилиб бўзлайди. Чунки, Онаниснинг аэропорти бор!!
Нозанин рафиқаси бўлган эркакнинг кўзи эса, қўшнисининг хотинида!!
Охири, биримиз бошқасининг молини ҳасад ва гина билан ўмарсак, бошқаларимиз бировларни ўлдирмоқда!!
Шундай фаровонлик бўлишига қарамй атом бомбасини отмоқдамиз.. Ўз уйимизга ўз қўлимиз билан ўт қўймоқдамиз.. Кейин эса: Ижтимоий адолат йўқ!,– дея ҳайқирмоқдамиз... Талабалар дорулфунунларни, ишчилар эса корхоналарни вайрон қилишмоқда..
Бўлиб ўтган (талайгина) урушларга адолат эмас, гина ва адоват сабаб бўлган. Шахслар учун нақадар фаровонлик яратилмасин, бир–бирларини ўлдираверишган. Чунки ҳар бир шахс ўз қўлидаги нарсаларга эмас, бошқаларнинг қўлидаги нарсаларга қараган! Ҳолбуки, одамлар (хусусий мулкда) ҳеч қачон тенг бўла олмайдилар!
Маошингиз икки бараварига оширилса, маоши уч баравар оширилган одамга қарайсиз ва аччиқланасиз, ўзингизни боса олмайсиз ва аламингизга чидай олмай тўппонча сотиб оласиз...
Биз қироллардек яшамоқдамиз... Бу, тўғри... Лекин, ҳануз ҳайвонот туйғулари билан фикр юритмоқдамиз...
Тараққиётимиз маданийдек кўринсада, маданият нуқтаи назаридан қолоқмиз...
Одамзот фаровонлиги юксалди, бироқ, севги ва шафқат кўрсатишда синфда қолди...
Сиз қиролсиз!.. Бу, тўғри.. Бироқ, қиролларнинг энг бахтиқаросисиз!..
Озгина ўйлаб кўринг ва вақт ўтишидан илгари ҳушингизни тўпланг!...
... Устимиздан ёғилган Аллоҳнинг неъматларини билайлик ва улар учун Аллоҳ таолога кўплаб ҳамду санолар айтайлик... Бошқаларнинг халқларни емирган гина ва адоватларига қарамайлик...

Муаллиф: Доктор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳ
Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase