
Тазкия (299)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
...Масжид ибодат учун жой, даъват учун мадраса, ўзаро танишиш ўрнидир. Шу сабабли Ислом масжидларни кўпайтириш, обод этишга ва эътиборли бўлишга чорлаган. Бу амалларни бажарганларга улуғ савобларни ваъда қилган, ҳатто ҳадисда қуйидагича башоратлар берилган:
Баъзи кишилар султон ва ҳоким ҳузурида бошқаларни ёмонлаш эвазига обрў қозониш ниятида ғийбатчига айланади.
Аллоҳ таолонинг розилиги учун бирор кишини яхши кўриш улуғ ва катта ажру савоб ваъда қилинган ишдир. “Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш”нинг маъноси, кимнидир дунёвий фойда олишни кўзламай, холис Аллоҳ учун яхши кўришдир.
Гуноҳлар бандани Аллоҳ Таолонинг лаънатига дучор қилишини ҳамма билади, бу Унинг раҳматидан, демак, Унинг розилигидан маҳрум бўлишдан бошқа нарса эмас. Бундай "Қора рўйхат"га тушиб қолганларнинг айримларини яна бир бор кўриб чиқиш ортиқча бўлмайди. Томирларимизда қон оқиб турган пайтда, бу "рўйхат" ни кўриб чиқиш ва биз ҳам у ерда бор ёки йўқлигимизни тушуниш ҳеч қачон кеч эмас.
Кўп одамлар ўзларининг яширин илмларини уларга ошкор қиладиган ва Аллоҳ Таоло баъзи бандаларига маълум қиладиган яширин тақдирдан хабар берувчиларни излайдилар ва воқеаларнинг одатий боришини бузадилар.
Ислом олами кишининг ўз қусурини кўрмоққа, хатосини тузатмоққа, усулини ўзгартирмоққа йўналтиради.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Набий алайҳиссалом билан бирга олти киши эдик. Бас, мушриклар Набий алайҳиссаломга «Анавиларни олдингдан қувиб юбор. Бизга қарши журъат қилмасинлар» дейишди. Ўшанда мен, Ибн Масъуд, Ҳузайлдан бир киши, Билол ва яна исмларини унутиб қўйганим икки киши бор эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига Аллоҳ истаган нарса воқеъ бўлди. У зот ўзларига ўзлари бир нарса дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб, дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма» оятини нозил қилди». Муслим ривоят қилган.
«- Ўзингга кел! Салфеткалар, тоза пол, қачондир ўз компаниянгиз. Қанча пул ажратиб қўйдингиз? Бир кун келиб... бир кун келиб орзу амалга ошади. Бир куни сиз тунда уйғонасиз ва тушунасиз: нимадир ўхшамади, ҳаёт ўтибди, сиз энди ёш эмассиз. Эплай олмадингиз. Бошиданоқ имконият йўқ эди. Сиз орзуни хотирангизга чуқурроқ жойлаштирасиз, таблеткаларни ютасиз ва умрингизнинг қолган қисмини телегипноз остида ўтказасиз..."
Ҳар бир жамиятнинг мустаҳкамлиги ва унинг аъзолари орасида ўзаро ишонч ҳукм суриши учун Садоқат зарурдир. Шунинг учун ҳам, садоқат жамият тузилишидаги асосий қадриятлардан бўлиб, халқларнинг тараққиёти, рамзи ҳамдир.
Олам ҳозирги кунда ахлоқсизлик, разолат ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқа-риши, унинг улуғлигини унутишидир. Аллоҳдан қўрқишлик доимо руҳий ҳаётнинг асосларидан бўлиб келган.
Исломдаги ака-укалар ва опа-сингиллар! Нима учун ибодат, яхши ва фойдали бўлсада, ҳаётимизда ўзгаришлар қилаётгани кўринмайди, деб тез-тез сўраётганингизга шубҳа йўқ. Нима учун у ахлоқимизни яхшиламайди ва бизни Аллоҳга хизмат қиладиган кучга айлантирмайди? Нима учун биз ноҳақлик ва зулм билан яшашни давом этяпмиз?
Бизнинг усулимиз сабр ва севги усулидир. Машаққати бор, қийинчилиги бор бу йўлнинг... Хизматнинг азоблари бор. Сабр қилурмиз, уйқусиз қолгаймиз, оч қолгаймиз, жароҳат топгаймиз, пулсиз қолгаймиз... Пуллар харжлашимиз керак бўлади, терлашимиз керак бўлади... Сабр қилгаймиз ва хизматимизни суйиб бажаргаймиз.
Дунёнинг ҳаммаси ҳикмат, охират амаллари ҳаммаси қудратдир. Буниси ҳикматга ва униси қудратга кўра бино қилинган. Ҳикмат ҳовлисида амални тарк қилиб, қудрат ҳовлисида унинг қудратидан ожиз қолма. Ҳикмат ҳовлисида ҳикматга биноан амал қил.