close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳасад ва рақобат тўғрисида

Билгинки, ҳасад баданга зарар, динга талафот етказгани боис мазамматга учраган феъл-атвор саналади. Шунинг учун Аллоҳ таоло унинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрди.

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)» деб айт» (Фалақ сураси, 5-оят). Ҳасаднинг қай даражада ёмонлигини билиш учун шу оятнннг ўзи кифоя этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга ҳам олдингиларнинг касали - бир-бирини ёмон кўриш ва ҳасад ўтиб бўлди. Булар «қирувчи» дир. Сочни эмас, динни «қирувчи» дир. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, токи бир-бирларингизни яхши кўрмас экансизлар, мўмин бўлмайсизлар. Сизларга ораларингизни яхши кўришга сабаб бўладиган амални хабар берайми? Орангизда саломни кенг ёйинглар», дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда ҳасад нималигини, бир-бирини яхши кўриш уни йўқ қилишини ва саломлашиш эса бир-бирига нисбатан муҳаббат ошишига ундашини хабар бердилар. Демак, саломлашиш ҳасадни йўқотувчи асосий омилга айланди. Аллоҳ таолонинг китобидаги мана бу ояти карима ҳам айни сўзга мувофиқ келади: «Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адоват бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур» (Фуссилат сураси, 34-оят). Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ бу оятни ёмонлик қилувчининг ёмонлигини салом бериб даф қил, дея тафсир қилган.
Баъзи салафи солихдар айтади: «Осмонда Аллоҳ таолога бўйин товлаб, содир этилган биринчи гуноҳ бу - ҳасаддир. Бунда Иблиснинг Одам алайҳиссаломга ҳасади назарда тутилади Ерда Аллоҳ таолога бўйин товлаб, содир этилган биринчи гуноҳ ҳам ҳасаддир. Бундан Одам алайҳиссаломнинг ўғли ўз укасига ҳасад қилиб, ўлдириши назарда тутилади». Ҳакимлардан бири айтади: «Ким Аллоҳ таолонинг такдирига рози бўлса, ҳеч ким уни норизо қила олмайди. Унинг берганига қаноат қилган кишининг қалбига ҳасад йўл топа олмайди». Балоғат ахдидан бири айтади: «Инсонлар ҳасад қилувчи ва ҳасад қилинувчилар дан иборат. Ҳар бир неъматнинг ўз ҳасадчиси бор». Адиблардан бири деди: «Ҳасадчидек мазлумга ўхшаш золимни кўрмадим: доимий хўрсиниш, арзимас ғам, саросимага тушган қалб».
Ҳасадни фақат ўзи қаторилар ва қариндошларга йўналган, шериклар ва таниш-билишларгагина хос бўлган ярамас одат, унинг бошқа қораланадиган жиҳати йўқ, деб фараз қилинган тақдирда ҳам барибир ундан сақланиш олижаноблик ва саломат бўлиш қўлга киритилган бойлик саналади. Ахир жонга зарар келтириб, ғам-ташвишдан чиқармай, душмандан ўч олмаган, ҳасад қилинганга зиён етказмаган ҳолда эгасини кўпинча ҳалок қилишгача олиб боргандан кейин нега шундай бўлмасин? Муовия розияллоҳу анҳу айтади: «Ёмон хислатлар ичида ҳасаддан одилроғи йўқ. Ҳасад қилинувчига етиб бормасдан олдин ҳасадчини қатл қилади». Бир донишманд: «Хурсанд бўлган пайтингда ғам чекишининг ўзи ҳасадчининг жазосига кифоя», дейди. «Мансур-ул ҳикам» да шундай дейилган: «Ҳасадчининг азоб-уқубати унинг ўзидандир». Асмаъий айтади: «Бир аъробийдан: «Узоқ умр кўришингизга нима сабаб бўлди?», деб сўрадим. У: «Ҳеч кимга ҳасад қилмаганим», дея жавоб берди». Бир одам Қози Шурайҳга: «Ҳусуматчиларга сабрингизни ва ҳукмнинг чигалликларидан воқиф бўлишингизни кўриб сизга ҳасадим келади», деганида: «Бу ишинг билан Аллоҳ сенга фойда, менга зарар бермайди», деб жавоб берган экан.

Ҳасаднинг ҳақиқати. Фозил кишиларда бўладиган яхшиликларни деб қаттиқ қайғуриш. Бу рақобатдан фарқ қилиб, кўпинча айримлар яхшилик йўлида ўзаро рақобат қилишни ҳасад деб ўйлайдилар. Аслида ундай эмас. Рақобатлашиш бу - фазилат эгаларига зарар етказмай, уларга ўхшашга интилишдир. Ҳасад зарар томонга йўналгандир. Чунки унинг мақсад-ғояси фазилат эгаларини эгалламаган ҳолда ўз фазилатларидан маҳрум қилишдир. Рақобат билан ҳасад ўртасидаги фарқ ана шу. Демак, рақобатлашиш фазилат бўлиб, фазилатларни қўлга киритиш ва унинг эгаларининг хабарларига эргашишга ундайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши ҳавас қилади, мунофиқ киши ҳасад қилади».

Билгинки, ҳасаднинг уч сабаби бор.
Биринчиси, ҳасад қилинувчига адоват сақлашдир. Бу ҳолат ҳасадчи ўзи ҳасад қилаётган кишидаги фазилат ёки таҳсинга лойиқ сифатни кўриб ғамга ботади. Бу ғам унинг ичида адоватини ва пинҳон тутилган ҳасадни қўзғайди. Ҳасаднинг бу тури энг зарарли бўлса-да, омм бўлмайди. Чунки у ҳамма кишига душманлик қила олмайди.

ккинчиси, ҳасад қилаётган кишида ўзи амалган оширишдан ожиз фазилат бўлиб, бу фазилатда ўзиб кетишини ва унга хосланиб қолишини ёқтирмасликдир. Мана шу ҳолат ҳасадни вужудга келтиради. Агар шу бўлмаганда унга эътибор бермас эди Бу ҳасад турларининг ўртачасидир. Чунки у ўзи қатори ва ўзидан пастларга ҳасад қилмайди. Балки айнан ўзидан юқоридагиларга ҳасад қилади. Баъзан ҳасаднинг бу турига рақобатга ўхшаш нарса аралашади. Лекин у жуда заиф бўлганлигидан ҳасадга айланиб қолади.

Учинчиси, ҳасадчида фазилатларни қизғаниш ва неъматларга бахиллик бўлишидир. Қанийди бу неъматлар уники бўлса-ю, бермаса, қўлида турса-ю, ҳеч кимни яқинлаштирмаса Бундай қилишнинг ҳеч имкони йўқ. Чунки улар Аллоҳнинг туҳфалари бўлиб, хоҳлаган бандасига беради. Ҳасадчи Аллоҳ азза ва жалланинг тақдиридан норози бўлиб, Унинг ато этганларш а ҳасад қилади. Агар Аллоҳнинг берган неъматлари кўпроқ, туҳфалари кўзга ташланиб турса ҳам. Ҳасаднинг кенг тарқалган ва жирканч тури мана шудир. Чунки унинг эгасида роҳат бўлмайди, уни рози қилишнинг иложи ҳам йўқ. Агар бу ҳасад ёмонлик ва унга қодир бўлиш билан бирлашса, ҳалокат ва интиқомга айланади. Агар ожизлик ва хорликка тўғри келса, машаққат ва беморлик етади. Абдулҳамид айтади: «Ҳасадгўй ғам борасида заҳарловчи кабидир. Агар унинг заҳри ўтса, ғами кетади».
Билгинки, ҳасад қилиш бир кишида инсоний фазилат ва неъматнинг зоҳир бўлишига қараб бўлади. Агар фазилат кўп бўлса, ҳасадчилари ҳам кўпаяди. Агар оз бўлса, ҳасадчилари ҳам озаяди. Чунки бир фазилатнинг намоён бўлиши ҳасадни қўзғаб, неъматнинг вужудга келиши ғам-ғуссани зиёда қилади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳожатларни бажаришга уларни яшириш билан ёрдам сўранг. Чунки ҳар бир неъматга ҳасад қилинади», деганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Кимда Аллоҳнинг неъмати бўлса, унга бир ҳасад қилувчи ҳам бор. Агар киши камон ўқидан тўғрироқ бўлганда ҳам барибир таъна қилувчи йўқ бўлмайди.
Ҳасад ғолиб келиб, табиатан мойил бўлган киши ўзидан уни даф этиб қутилиши, зарари ва унга йўлиқишдан халос бўлиши учун қўллайдиган чоралар мавжуд. Уша чоралар қатъий мақсад-интилиш билан амалга оширилса, ҳасад барҳам топишига шубҳа йўқ.

Биринчиси, диний қайтариқларга эргашиб, Аллоҳ азза ва жалланинг тавсия ва одобларига риоя этиш. Нафснинг ёмон одатларини тизгинлаб, разил табиатини ўзгартиради. Табиатни ўзгартириш осон эмас. Лекин риёзат ва аста-секинлик билан мушкул нарса осонга айланиб, толиқтиргани севимли бўлиб қолади. «Роббиси қилган бўлса халқ, айрилармиди ундан хулқ», деб айтилган бўлса ҳам, киши ўз нафсини ислоҳ этишни қаттиқ хоҳласа, дастлаб тақлид қилаётгандек бўлиб кўринади. Сўнгра одатга айланиб, бора-бора хулқ бўлиб қолади.
Иккинчиси, ақл. Ақл туфайли ҳасад келтириб чиқарадиган нохуш оқибатларнинг хунуклиги аниқланиб, унинг иснодга қол дирувчи ёмонликларидан сақланади. Ана шуларни билиб олгач ўзини мағрур тутиб нафсини бўйсундиради, ҳеч иккиланмаи ундан ғолиб келади. Натижада нафс тўғриликка бош эгиб, ўз манфаати учун лаббай дея жавоб беради.
Бу айтиб ўтганларимиз олийҳиммат ва ғурури бор нафс эгасигагина тааллуқлидир. Аслида ҳиммат соҳиби бўлган инсои ҳасад разолатидан ўзини баланд тутади.
Учинчиси, ҳасад зарарини бартараф қилиб, унинг таъсиридан сақланиш ва унинг жойи ўз нафсида болиғроқ ва ҳасаддан узоқроқ эканини билишдир. Ҳузур-ҳаловат ва осуда ҳаёт кечи риш учун ҳолдан тойдириб, ғамга ботирадиган бу иллатни даф этиш учун эҳтиёткорлик билан иш тутиш керак. Шунинг учуи: «Ҳасадчилар тани сиҳатликдан ғофил бўлиши ажойибдир», дейишган экан.
Тўртинчиси, одамларнинг ҳасадчидан нафратланиб, узоқлашишини кўрганда адовати ёки шаънига маломатидан қўрқиш шуларни ҳисобга олган ҳолда ўзини тузатиб, улар билан улфат бўлади. Уларнинг диёнатлисининг манфаати кўплиги ва дўстлиги холис бўлишига гувоҳ бўлади.
Бешинчиси, тақдирга тан бериш. Аллоҳнинг такдирига қарши бориб бўлмаслигини билиб, унга таслим бўлиш. Агар ҳукмига қарши чиқишга ҳаракат қилса, ночор-нотавон, хонавайрон на маҳзун ҳолда қайтишини англайди.
Сен ҳақингда Унинг илми ўтган, хоҳиши битиб кўйилган. Эҳтиёткор кишининг тадбири ҳеч нарсани қилмас зиёда, Истагинг амалга ошмаса, қисматга рози бўлгин, эй банда.

Агар бахт-саодат ҳасадчини мазкур сабаблардан бирига му-шарраф этса, тўғри йўллар ақлни ишлатишга бошласа, бу ил-латидан қутулиб, азобидан халос бўлади. Нуқсонни фазилатга алмаштириб, таъна ўрнига мақтовни ўзига одат қилиб олади. Нафсини ёмонликдан ажратиб, уни маломатга қолишидан ҳимоя қилган киши нафс жиловини эгасига топширган бўлсаю у билан курашишга халақит берган кишидан кўра эҳтиёткорлик на қатъият борасида кучлироқдир. Шунинг учун Али розияллоҳу анҳу: «Сизларнинг яхшиларингиз йўлдан адашиб, тавба қилганларингиздир», деган.

Абул Ҳасан Мовардийнинг
"Дунё ва дин одоби" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase