Шундай одамлар борки, улар ҳайвонлардан фақат қаддини тик кўтариб юриши ва гапира олиши билан фарқ қилади. Уларнинг ягона ташвиши – имкон қадар барча усуллар билан лаззатланишдир. Бу одамлар ҳайвон қалбли одамлардир. Улар ҳайвон даражасидан инсон даражасига асло кўтарилмайди, фаришталик даражасини эса гапирмаса ҳам бўлади. Бу одамлар шу қадар нотавонки, ҳатто тилга олишга ҳам лойиқ эмаслар. Улар бир-биридан ҳайвонлар ҳаракати ва табиатига ўхшашлигига кўра мавқеи бўйича фарқ қилади.
Ит қалбли одамлар бўлади. Ит шундай яратилганки, агар у мингта ит тўядиган гўшт топиб олса ҳам, унга ташланади, бошқа итлардан қўриқлайди, яқинлашишга уринган ҳар бир итга қараб вовуллайди, бошқа итлар унинг хоҳишига қарши яқинлаша олмайди, фақат уни мағлуб этмаса.
Бу ит бошқа бир ит билан ўлжасининг бир қисмини ҳам бўлишмайди. Унинг асосий ташвиши – ҳар қандай йўл билан қорнини тўлдириш, ўлакса бўладими ёки шариат қонунларига мувофиқ сўйилган жонивор бўладими, ҳаром ёки ҳалол бўладими, фарқи йўқ. У жирканчдан уялмайди, агар унга дағдаға қилсангиз, у тилини чиқариб олади, уни тинч қўйсангиз ҳам тилини чиқариб олади.
Агар унинг қорнини тўйдирсангиз, у думини силкитиб, атрофингизда айлана бошлайди, агар унга ҳеч нарса бермасангиз, ириллайди ва вовуллай бошлайди.
Эшак қалбли одамлар ҳам бор. Эшак фақат меҳнат қилиш ва овқатланиш учун яратилган бўлиб, қанча кўп овқатланса, шунча кўп ишлайди.
Бу ҳайвонлар орасидаги энг аҳмоқ ва зеҳни пастидир. Шу сабабли Аллоҳ таоло Ўз Китобини туширган одамлар уни ўрганишни бош тортганда уларни эшак билан таққослаган.
Аллоҳ оятларини берган, лекин у улардан узоқлашиб, дунёвий нарсаларга ва эҳтиросларга берилган ёмон олим итга тенглаштирилади.
Бу икки таққослашда кўплаб нозик жиҳатлар ўринга эга бўлиб, улар ҳақида бу ерда сўз юритилмайди.
Дарғазаб, йиртқич қалбли одамлар бор. Уларнинг ташвиши одамларга тажовуз қилиш ва уларни ҳар қандай йўл билан енгиб ўтишдир. Уларнинг табиати худди ҳайвоннинг табиати уни нима қилишга ундагани каби, уларни ҳам шундай қилишга ундайди.
Каламуш қалби, табиатан ёнидаги ҳамма нарсага шикаст етказадиган зараркунанда ва гўёки «мени бундай ёвузлик учун яратган беайбдир» дегандай бўлади
Заҳарли жонзотлар — илонлар, чаёнлар ва б. табиатли одамлар ҳам бор. Бундай одам ёмон кўз орқали зарар кўради, одамни қабрга, туяни эса қозонга юборади. Ўз-ўзидан, ёмон кўз ҳеч нарса қила олмайди. Бу жирканч, заҳарли қалб кучли ҳасад ва худбинлик билан бирлашган ғазабга тушади, ҳеч нарсадан бехабар ва қуролсиз қурбонга кутилмаганда зарба беради; одамнинг танасида очиқ жой қидириб, топиши билан уни чақадиган, ўлдирадиган ёки зарар келтирадиган илон каби ҳаракат қилади.
Шу сабабли кўзи тегадиган одамнинг зарари фақат у қурбонини кўриб турган ҳолатлар билан чекланмайди. Ҳатто унга мавжуд бўлган жойда йўқ нарса тасвирланганида ҳам, у ёмон кўз билан бунга эришиши мумкин. Бу жабрланувчининг бехабарлиги, унинг бепарволиги ва унинг доимо тўлиқ қуролланмаганлиги билан боғлиқ.
Ёмон кўзли одам, худди илон бутун танани ҳимоя қиладиган ва унда очиқ жой қолдирмайдиган зич кийимга дуч кетгандек, тўлиқ қуролланган одамга ҳеч нарса қила олмайди. Ўзини ҳимоя қилиш ниятида бўлган одам доимо қуролланган бўлиши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ва Суннатдан эслаб турувчи ҳимоя сўзларини айтиб туриши керак.
Яхшиликлар олдидан бефарқ ўтиб кетадиган, лекин одам ўзининг нопоклигидан узоқлашиши билан, дарҳол унга қараб интиладиган чўчқа табиатли одамлар бор. Худди шундай, кўплаб одамлар ҳам: улар сиздан ёмонликдан кўра бир неча маротаба кўпроқ яхши нарсаларни эшитишади ва кўришади, лекин буни эслашмайди ва бошқаларга етказмайди, чунки бу уларнинг табиатига хос эмас, лекин шу билан бирга улар сизнинг ҳар бир ноўрин ҳаракатингиз ёки эҳтиётсизлик билан айтган сўзингизга ёпишиб олади, чунки айнан шу уларнинг табиатига хосдир. Бу улар учун мева ёки иштаҳа очадиган газакка ўхшайди.
Товус табиатига эга одамлар бор, улар фақат товуслар сингари мақтаниб, савлат тўкиб туради ва бу худбинлик ортида ҳеч нарса бўлмайди.
Айримлар эса туя – энг дарғазаб ва қўпол жонивор табиатига эга.
Айиқ табиатли одамлар – узоқни ўйламайдиганлар, маймун табиатли ёмон одамлар ҳам бўлади.
Ҳайвонларнинг энг яхши табиати - бу отнинг табиати, чунки у энг олижаноб жонивордир. Кейин, эҳтимол, қўйларни ҳам айтиш мумкин. Агар бирор киши бирон бир ҳайвон билан жуда кўп алоқада бўлса, унда у ўзи бу ҳайвоннинг одатларига ўхшаш одатларга эга бўлади ва агар шу ҳайвоннинг гўштини истеъмол қилса, у ҳолда ўхшашлик кучаяди, чунки нимани ейдиган бўлса, шу билан ўхшашлик мавжуд бўлади. Шунинг учун Аллоҳ йиртқич ҳайвонлар ва қушларнинг гўштини ейишни ҳаром қилди - чунки бу улар каби бўлишга олиб келади. Аллоҳ яхшироқ билагувчидир.
«Мадариж ас-саликин» китоби асосида
Абу Муслим тайёрлади