
Тазкия (299)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Ҳақиқатни билгач, Ёлғонга эргашишга бизни яна нима мажбур қилади? Одатми, бир лаҳзалик қониқишми ёки атрофдагиларнинг фикрими… Бугунги кунда, замонавий истеъмол ва ахборот асрида, биз, ҳар бир алоҳида шахс ва гуруҳларни ҳар қандай ўзига хос хусусиятларга бирлаштирган ҳолда, ҳар куни бу йўлда тинмай ҳаракат қилиб, ўз олдимизга турли ҳил вазифа ва мақсадлар қўйганмиз.
Эрмитажда сақланадиган Жан Гюбернинг картинасида Волтер билан иезут-роҳиби Адам ота ўртасидаги шахмат ўйини тасвирланган. Улар тез-тез шахмат ўйнаб туришарди, кучли шахматчи бўлмаганлиги учун Волтер одатда ютқазарди. Волтер Парижга кўчиб ўтганида, у ҳатто ўзининг ўйин бўйича доимий рақибига катта пенсия қолдирган. Бу шахматга алоҳида муносабатда бўлган анъаначиларнинг намуналаридан биридир, ҳатто шахмат уларнинг қуролларидан бири бўлган деб айтиш мумкин.
Қуръони каримнинг 94-сураси бўлмиш «Шарҳ» (очиш, ёриш, кенг қилиш) сурасида Аллоҳ таоло томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб бўлиб, у зотга ато этилган фазл-марҳаматлар зикр қилинади.
"Сектантлар" ёрлиғи одатда жамиятда "арифметик кўпчилик" бўлмаганларга осиб қўйилади. Баъзи сабабларга кўра, "биз кўпроқмиз, шунинг учун биз ҳақмиз" деб ҳисобланади. Ўз ҳақлиги ва ўз нутқининг эксклюзивлигини бундан-да содда (примитив) талқин қилишни ҳеч қачон кўрмаганман. Тафриқачилар, "софлик ва ҳақиқат фидойилари" ҳар доим бўлган.
Инсоният тарихи тўсиқлар оша пойгага ўхшайди, бу ерда бир даврдан иккинчисига ўтишдаги бошланғич нуқталар инқироз ҳодисалари ҳисобланади. Ҳозирги даврнинг инқирози олдиндан белгиланган ғоянинг муқаддас нури порлаётган ана шундай лаҳзалардан бири сифатида қабул қилиниши керак. Инсон эса ушбу воқеаларни кетма-кетлигини тушунишга чақирилади. Ашёлар мантиқи бизни ибтидонинг ибтидосга бошлайди.
Мусулмонлар куфрни ва душманлар ўз қаторларига оғдириб олиш учун қайси қуроллардан фойдаланишини жуда яхши билишлари керак. Маркетингда «савдо воронкаси» деган атама бор. Бу истеъмолчи унинг эътиборини сизнинг таклифингизга жалб қилишдан харид вақтигача босиб ўтган йўлдир.
Абу ад-Дардо разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган эканлар: —Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларким: «Агар менинг билганимни билсайдингиз, оз кулар, кўп йиғлар эдингиз. Ҳавойи нафс орзуларига берилиб яшалган бу дунё ҳаёти сизларга тубан кўринарди. Аллоҳ йўлида ҳаёт кечиришни устун қўйган бўлардингиз».
Эй инсон! Қачонлардир сен бу оламда бўлмагансан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидай: “Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?!” (Марям сураси, 67). Кейин Аллоҳ сени кичкинагина томчидан яратди ва сенга эшитиш ва кўриш қобилиятини берди. “Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик” (Инсон сураси, 1-2).
Инсон қалби, Маҳшар куни унга тақдим этиладиган китобга ёзилаётган сўз ва амалларидан кўра, кўпроқ ўзининг ташқи кўриниши ҳақида ўйлайди. Биз Ислом – нафақат дин, балки яшаш тарзи эканлигини унутмаслигимиз керак, шундай экан, мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда тақвони тутишлари лозим, бу сўзимиз ва амалимизга ҳам тааллуқлидир.
Туғилгандан сўнг, инсон унинг эҳтиёжи бўлган ҳар нарса муҳайё қилинган ажойиб дунёга келади. Одам нафас олиши керак, бунинг учун Ерда кислород мавжуд. Атмосферада шунчалик кўп кислород борки, биз нафақат омон қолишимиз мумкин, балки бемалол нафас оламиз. Ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун бизга иссиқлик манбаи керак, шунинг учун бизда Қуёш бор ва у Ердан аниқ бир масофада жойлашган бўлиб, бизнинг сайёрамиз ундан зарар кўрмасдан исиниши ва ёритилиши мумкин.
Eр юзидаги ҳар бир инсонни, ҳар биримизни шу нарса бирлаштириб турадики, одамлар жинси, ҳолати, мавқеи ва бошқа ютуқларидан қатъи назар, бу дунёни тарк этади, ўлади, ҳақиқий ҳаёти бошланадиган абадий оламга боради. Ўлимни хотирлаш ибодат сифатида кўриладиган хайрли ишлардан биридир. Ўлимни ва абадий ҳаётни тез-тез эслайдиган одам ўзининг ҳақиқий мавқеини англайди, Яратувчига янада яқинроқ бўлади ва сажда қилишда астойдил ҳаракат қилади. Одам ўлгандан кейин уни кутаётган сўроқни қанчалик кўп англаса, шунчалик мукаммал ҳаётга интилади.
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат? Аввало, турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақийқатнинг «руҳий тарбия», «тазкиятун-нафс», «сулук» ва шунга ўхшаш маънолар билан ифода қилинганини айтиб ўтмоғимиз лозим. Қуръони Каримда дийнимизнинг шўъбаларидан ва нубувват орқали келган муҳим нарсалардан бири бўлган бу ҳақийқатни «тазкия» – «поклаш» деб аталган.
Ҳаёт қувонч ва қайғу, бахт ва кулфат, юксалиш ва пасайишдан иборат. Иймон билан ҳам худди шундай: баъзан биз Аллоҳга яқинлашамиз, бошқа пайтларда - биз ундан узоқлашаётганимизни ҳис қиламиз. Бизни Аллоҳ таолодан узоқлаштирадиган 2 та душман бор: бу бизнинг нафсимиз ва шайтондир.