close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тазкия

Тазкия (299)

Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.

Якшанба, Июл 24 2022

Ужуб, яъни манманлик ва кеккайиш ёмон иллат. Бунга чалинган қалбни даволаш осон бўлмайди. Кибр-ҳаво инсон зоҳирида кўзга ташланиб туради, аммо ужуб ички манманликдир. Ички манманлик хунук, аммо кўзга ташланиши қийин бўлган иллат. Шунинг учун бу иллатни ўз эгаси ҳам пайқаши қийин. Шунинг учун кўп улуғ зотлар ужубдан қаттиқ қўрқишган. Чунки инсон ўзининг қилаётган амалидан ичида кибр-ҳавога бсрилиши мумкин. Шунинг учун сертавозеъ бўлса, манмансираб, кишиларни кўрганда тақводор деб ўйлайсиз. Аммо унда ички кибр ва манманлик муомалада дарров билинади.

Пайшанба, Июл 21 2022

Имом Ғаззолий “Иҳё” китобида ушбу ҳадис шарҳида қуйидагиларни ёзган: “Ушбу қалб каби азизроқ нарса борми? Шунинг учун қалб фатвосига ҳар ким учун алик олинмайди. Чунки уни ҳолатларини билганлари учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Восиба розияллоҳу анҳуга айтганлар

Пайшанба, Июл 21 2022

Амр ибн Муҳожир айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазизнинг кўнгли олма тусаб қолиб, «Қанийди ҳозир олдимизда олма бўлса... Унинг ҳиди ҳам ширин, таъми ҳам ажойиб», деди.

Жума, Июл 15 2022

Мазлумнинг дуоси осий, фожир, мушрик ёки кофир бўлса ҳам, ижобат бўладиган дуодир. Аллоҳ таоло Раъд сурасида шундай марҳамат қилган: “Кофирларнинг дуолари мутлақо зоедир” (14-оят).

Жума, Июл 15 2022

Бандаларни «Аллоҳдан қўрқинглар!» деб кўп огоҳлантиришади. Бу хусусда ояти карималар ҳам мавжуд. Мен мазкур иборанинг талқини хусусида кўп ўйлайман. Ўйларимни баён этмоққа журъат қиламан, йа Роббим, мени адаштирма.

Пайшанба, Июл 14 2022

Мазкур икки улуғ амалдан кўзланган мақсадлардан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий равишдаги ҳақийқатга айлантириш, куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади.

Чоршанба, Июл 13 2022

1. Баъзи инсонлар подшоҳлиги ёки жамиятдаги ўрни билан кибрланади. Ушбу инсонларнинг кибри хушомадгўйларнинг мадҳ қилишлари ва риоя юзасидан ортиб боради.

Душанба, Июл 11 2022

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илми соҳасида ҳам, бошқа илмлардаги каби, устознинг ҳам, шогирднинг ҳам ўзига хос одоблари ва масъулиятлари бор.

Якшанба, Июл 10 2022

1. Агар Аллоҳ ҳузурида хорланган бўлсанг, қанча мақтасалар ҳам фойда бермайди ва Аллоҳ ҳузурида мақталган бўлсанг, маломатлари сенга зарар етказмайди.

Жума, Июл 08 2022

Фақиҳ (р.а.) айтадилар. София бинти Жаҳш (р.а.) Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилдилар: “Шайтон одам боласининг қон томирларида юради”.

Жума, Июл 08 2022

1/6 Истакка эришиш учун сўраш керак.

Душанба, Июл 04 2022

Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни, жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидламоғимиз лозим бўлади. Моддий нарсаларга кўникиб, ҳамма нарсани фақат моддага-ҳис этилувчи нарсага боғлаб қўйган инсонлар ўйлаб чиқарган қонунлар бўйича иш кўрилганда катта адолатсизликлар вужудга келади.

Чоршанба, Июн 29 2022

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase