close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тазкия

Тазкия (299)

Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.

Душанба, Апр 12 2021

Менинг ўзим билан бирга саёҳатга отланган бир тўда ҳамроҳларим бор. Улар пухталик билан сафар тадоригини кўрдилар. Бозорларни айланиб сафар учун энг яхши ва энг фойдали нарсаларни дид ва фаросат билан танлаб, харид қилдилар.

Душанба, Апр 12 2021

Оқшом ойнаи жаҳон қаршисидаги оромкурсига ястаниб, ахборотни кузатар эдим. Телевизор ойнасида ер юзининг турли бўлакларида ҳаёт кечирувчи мусулмон умматининг бошига ёпирилиб келаётган турфа хил балою мусибатлар, жабру ситамлар  тўфонини ифода қилувчи қайғули лавҳалар кўзимни ёшлаб, кўнглимни ғашлаб, бир-бир намоён бўларди.

Якшанба, Апр 11 2021

Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат? Аввало, турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақиқатни руҳий тарбия, тазкиятун нафс, сулук ва шунга ўхшаш маънолар билан ифода қилинганини айтиб ўтмоғимиз лозим.

Жума, Апр 09 2021

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш эвазига нонкўрлик кўрсангиз, хафа бўлманг. Қилган яхшилигингизни кўп санаманг. Ажр-мукофотни фақат Аллоҳдан кутинг.

Чоршанба, Апр 07 2021

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёдан бутунлай юз ўгирган ва Аллоҳ таолога бутун борлиғи билан талпинган зот эдилар. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини ҳар вақт хурсандчилик ва шодлик билан кутиб олар эдилар. Чунки бу ой тоат-ибодат, сахийлик, раҳмат ва барака мавсуми саналади. Бундан ҳам ортиқ хурсандчилик борми?! Аллоҳ тоало Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

Якшанба, Март 28 2021

Бу ишлар наҳий қилингандир. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Биродаринг билан тортишма. У билан мазаҳлашма. Унга хилоф қиладиган ваъдани берма”, деганлар.

Якшанба, Март 28 2021

Якка ўзингиз сафарга чиқдингиз ва олдингизда икки йўл пайдо бўлди. Бири қийин, тоққа кўтарилган йўл бўлса, бошқаси осон, кенгликка ястанган йўлдир.

Шанба, Март 27 2021

«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)

Шанба, Март 27 2021

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб (инсон)дир. Фожир эса маккор ва разил (кимса)дир” (Бухорий “Адаб”да, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Жума, Март 26 2021

Ҳақиқий мусибат- бу қалбларнинг тошқотиб Аллоҳга шукр келтирмайдиган бўлиб қолишидир
(Шаҳийд аллома Бутий р.а нинг 1987.12.04 тарихида қилган ваъзлари)

Пайшанба, Март 25 2021

Баъзи кишилар султон ва ҳоким хузурида бошқаларни ёмонлаш эвазига обрў қозониш ниятида ғийбатчига айланади.

Сешанба, Март 23 2021

Кимни ҳар бир саволга жавоб берувчи, ҳар бир шоҳид бўлган нарсани таъбир қилувчи ва ҳар бир билган нарсани зикр қилувчи ҳолда кўрсанг, буни унда жаҳолат борлигига далил қил.

Якшанба, Март 21 2021

Менимча, динда чинакам устоз шогирдини Аллоҳга ва Унинг элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боғлайди, ўзига эмас. Аллоҳни ва Унинг элчисини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севдиради, ўзини эмас. Шогирдининг юрагини Аллоҳга ва элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббат билан тўлдириб ташлайди, у юракдан ўзига муҳаббат учун жой қолдирмайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase