close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Иттифоқ ва бирлашиш муҳаббати

Аҳли сунна ўзаро илмий ва амалий масалаларда ихтилоф қилишарди. Лекин улар ўз йўлларини - хилоф ҳажми қанчалик улкан бўлмасин - асосий нарса, яъни жамоатни, бирликни сақлаш, аҳиллик, фирқаланиш ва бир-бирини айблашни йўқотишда - ўзаро эҳтиром, аҳиллик ва дўстликдан иборат бўлган баҳс-мунозара одоби билан маҳкам тутдилар.

Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақ билан юборди ва унга китобни нозил қилди. У киши турли ҳавои нафслар, бўлиниб кетган тарқоқ қалблар ва бир-биридан фарқли дунёқараш эгаларига юборилдилар.
Аллоҳ пайғамбар орқали уларни бирлаштирди, қалблари ўртасида меҳр-муҳаббат туғдирди ва уларни шайтон макридан омон сақлади.
Сўнгра Аллоҳ уларга мана шу асл - яъни жамоат (бирлик) диннинг асоси эканини баён қилди… Росулуллоҳ алайҳиссалом ихтилофга, фирқаланишга олиб борадиган тортишувни кариҳ кўрганлар… Нажот топувчи фирқани ҳам "суннатни маҳкам ушловчилар, жамоат", - деб тавсифланганлар…
Саҳобий, тобеъин ва улардан кейинги уламолар агар бирон масалада келиша олмай қолсалар,  Аллоҳнинг қуйидаги амрига бўйсунишар эди: "Бордию, бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз - у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир" ("Нисо", 59-оят)
Уларнинг мунозаралари самимий, машварат тарзида ўтарди. Улар илмий ва амалий масалаларда баҳс-мунозарага киришсалар-да, аҳилликлари, беғуборликлари ва ўзаро дин барқарорлиги доимо сақланиб турарди. Аммо ҳукмлардаги ихтилоф сон-саноқсиз. Агарда икки мусулмон бир масалада ихтилоф қилиб ажралиб кетадиган бўлса, мусулмонлар ўртасида ҳеч қандай бирлик, барқарорлик қолмас эди.
Аллоҳнинг бу уммат хатоларини мағфират қилганини таъкидлаб, Бу мағфират хабарий, қовлий масалалардаги хатога ҳам, амалий масалалардаги хатога ҳам умумийдир. Салафлар жуда кўп масалада тортишган бўлсалар-да, уларнинг ҳеч бири бошқасига куфр, фосиқлик ёки маъсият билан гувоҳлик бермаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase